RU

Последние новости

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

Осиё Кубоги олдидан. Александр Гейнрих: "Сурия эртага ҳеч нарса қила олмайди" Новости

Осиё Кубоги олдидан. Александр Гейнрих: "Сурия эртага ҳеч нарса қила олмайди"

Осиё Кубоги олдидан футболимиз тарихидаги ёрқин номларнинг фикрларини олишни давом эттирамиз.

Маълумот учун, Гейнрих Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Осиё Кубокларида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. У 3та Осиё Кубогида 12та ўйинда майдонга тушган ва 6та гол урган. 

- Ўзбекистон терма жамоасидан Осиё Кубогидаги юришини бошлайди. Илк ўйин ва умуман мусобақадан кутаётган асосий нарсангиз нима?

- Осиё Кубоги қизиқарли турнир. Жамоамизнинг имкониятлари катта. Афсуски, таркибимизда йўқотишлар бор. Бу ачинарли ҳолат. Мен йигитларга ишонаман, улар яхши савияда ва буни кўрсатишлари керак. Аввало мен майдонда уларнинг кўзида олов ва фидойиликни кўришни истайман. Ҳаракатлар иш бермаса ҳам жон бериш ва курашиш керак. Бизда маҳорат бор. Терма жамоамизга омад тилайман. 

- Сурия билан ўйинларда доим қийналганмиз. Сўнгги 2та расмий ўйинда 1та гол ўйин тақдирини ҳал қилган. Эртага биринчи голни уриб олсак марра бизникими?

- Биринчи ўйин, ҳиссиётлар бўлиши аниқ. Лекин биз кучлироқмиз. Футболчиларимиз индивидуал жиҳатдан Суриянинг исталган футболчисидан кучли. Ҳис-туйғуларни иккинчи ўринга қўйиб, хотиржам ўйинашимиз керак. Ўз имкониятларимизни ишга солиш лозим. Ҳимояда хато қилмаслик зарур. Сурия ҳеч нарса қила олмайди. Бу учрашувда бизни фақат ғалаба қониқтиради, бошқача бўлиши мумкинмас.  

- Кўпчилик бу турнирни 2011 йил Қатардаги Осиё Кубоги билан солиштирмоқда...

- Ўша мусобақадан такрорланмас ҳиссиётлар қолган. Мен кўпроқ нарсани истагандим. Совринли ўринлардан бирини эгаллашимиз мумкин эди. Мен бу сафар медаль кутяпман. Биз доим яқин келамиз. Лекин соврин қўлга кирита олмаймиз. Менимча Осиёда совриндор бўлишга ҳақлимиз. Япония, Корея, Австралия каби рақибларни ютиш вақти келди. 

- 2016 йил Сурия билан ўйиндаги селфи тасодиф эдими?

- Сурия билан ўйиндан олдин Нодирхўжа машғулотимизга келган эди. У билан ҳазил қилиб гаплашдик ва бирор нарса ўйлаб кўришимиз керак, деган хулосага келдик. Селфи қилишга келишиб олдик.  Нодирхўжага: "Эртага дарвоза ортида тур, мен гол ураман",- дедим (кулади). 

Янада кўп интервьюлар бу ерда → Pressball

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика