RU

Последние новости

15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  0 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  0 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  1 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  1 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  10 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  9 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  30 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  20 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  14

Осиё Кубоги-2031 мезбонлиги учун Ўзбекистонга янги рақобатчи пайдо бўлди Новости

Осиё Кубоги-2031 мезбонлиги учун Ўзбекистонга янги рақобатчи пайдо бўлди

Аввалроқ Марказий Осиё мамлакатлари турнирни қабул қилиш учун қўшма ариза топширганди.

Осиё футбол конфедерацияси 2031 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги учун номзодларнинг янгиланган рўйхатини тақдим этди.

Унга кўра, Ҳиндистон футбол федерацияси ҳам турнир мезбонлиги учун ариза топширган.

Эслатиб ўтамиз, қитъанинг энг нуфузли турнирини қабул қилиш учун Корея Республикаси, Индонезия, Кувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Австралия ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси қўшма номзодлари томонидан таклиф юборилган.

Осиё футбол конфедерациясининг 35-Конгресси олдидан Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ОФК Ижроия қўмитасининг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Осиё футбол конфедерацияси 2031 йилда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига мезбонлик қилиш учун еттита номзоддан ариза келиб тушгани эълон қилинди. ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа бу ташаббусларни турнир тарихидаги энг юқори кўрсаткич, дея баҳолади.

"Келиб тушган рекорд даражадаги аризалар — бу турнирнинг нуфузини яна бир бор тасдиқлайди. ОФК Ижроия қўмитаси номидан барча аъзо ассоциацияларимизга чуқур миннатдорлик билдираман", – деди ОФК президенти.

Эндиликда ОФК номзод ассоциациялар билан белгиланган вақт ва талаблар асосида танлов ҳужжатларини тайёрлаш ва топшириш жараёнини бошлайди. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика