RU

Последние новости

18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  9 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 18:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  4 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:4 (матнли трансляция)  17 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  2 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Осиё Кубоги-2019. Мориясу рекорд остонасида Новости

Осиё Кубоги-2019. Мориясу рекорд остонасида

Бугун Осиё Кубоги финали бўлиб ўтади.

Абу Даби шаҳридаги "Зайед Спортс Сити" стадионида Қатар ва Япония терма жамоалари мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида иштирок этишади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Агар бугун Япония ғалаба қозонса, бу жамоа бош мураббийи учун ўзига хос воқеа бўлади. Бунинг сабаби Хажиме Мориясу ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида Осиё Кубогида зафар қучган илк инсонга айланади. Фақат бунинг учун японлар Қатарни мағлуб этиши шарт.

Маълумки, Япония ўз тарихида илк бор 1992 йил ўтказилган қитъа биринчилигида ғолибликни қўлга киритган. Ўшанда жамоага голландиялик Ханс Оофт мураббийлик қилган ҳамда Хажиме Мориясу футболчи сифатида ўйинларда иштирок этганди. Японлар финалда Такуя Такагининг ягона голи эвазига Саудия Арабистонини мағлуб этишган.

Шундан сўнг бу жамоа 2000, 2004 ва 2011 йил ўтказилган Осиё Кубокларида ҳам ғолибликни нишонлади. Шундай экан, 50 ёшли мураббий учун бугун аҳамиятли кун бўлади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика