RU

Последние новости

09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  2 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  36 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24

Орзуси банкда ишлаш эди, аммо футбол соҳасини танлашга мажбур бўлган "Бавария" устози Новости

Орзуси банкда ишлаш эди, аммо футбол соҳасини танлашга мажбур бўлган "Бавария" устози

Фликнинг болалигида ажойиб орзуси бўлган экан.

Ханси 18 ёшида юқори даражада ўйнашга унчалик ҳам ҳаракат қилмаган. Умуман олганда, футбол ҳақида кўп ҳам ўйламасди. Ханси Флик ёшлигида Германиянинг учинчи лигасида ҳаракатланадиган "Зандхаузен" клубида тўп тепган. Ўша кезлари Германия чемпиони бўлган "Штутгарт" эътиборига тушган. Клуб ўйинчи билан трансфер борасида гаплашган, аммо рад жавобини олган. Флик уларга розилик бермаган.

Гап шундаки, Ханси фаолиятини футбол соҳасида давом эттиришни истамаган. У банкир мутахассислиги бўйича таълим олар ва севимли ишидан воз кечиш нияти йўқ эди. Бироқ Флик ўқишни тамомлаганидан сўнг, банкга ишга киролмади ва "Зандхаузен" сафида тўп тепишда давом этди. Яхши ҳамки, у ҳали спорт формасини ва ўйин кўникмаларини йўқотмаганди. Фликга яна бир бор омад клуб боқди: у "Бавария" назарига тушди. Ўйинчи бу сафар янги жамоага кўчиб ўтишга қаршилик кўрсатмади.

Флик 5 мавсум давомида "Бавария"да ажойиб ўйин кўрсата олди ва шунча титулни қўлга киритди (4 марта мамлакат чемпиони ва 1 марта Германия Кубогига сазовор бўлди). Хансининг кейинги клуби "Кельн" бўлди, лекин жароҳат туфайли янги жамоада ўйнаб кетолмади.

Ҳаммаси ачинарли ҳолда якунланди. 1992/93 йилги мавсум бошида, Флик эндигина 28га тўлганда, тиззасидан жиддий жароҳат олди. Шифокорлар сўзларига кўра, ярим ҳимоячи энди футбол ўйнай олмасди. Натижада Флик футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлди ва мураббийлик курсларига қатнай бошлади. Шу тариқа, унинг мураббийлик фаолияти бошланди.


Германияда Фликни жуда яхши кўришади. Ахир у — жаҳон чемпиони

Бутун Германия аҳолиси 2014 йилги Жаҳон Чемпионатида уларнинг терма жамоаси ярим финалда Бразилияни (7:1) "янчиб ташлагани", кейин эса минимал ҳисобда (1:0) Аргентинани мағлуб этганини ўзгача қувонч билан ёдга олади. Ўша совринни қўлга киритишда иштирок этган ҳар бир инсон — Германия қаҳрамонидир. Улар қаторида Ханс Дитер Флик ҳам бор. 55 ёшли мутахассис 2006 йилдан Йоахим Левнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. ЖЧда эришилган ғалабадан сўнг, "бундестим" спорт директори лавозимини эгаллаган.

Айтишларига қараганда, Флик Германия термаси ўйинчилари ва мураббийлар штаби ўртасидаги алоқа воситаси вазифасини ҳам бажарган экан. Йоахим Лев — ажойиб тактик, бироқ кўп ҳолларда фикр ва ғояларини тўғри ифодалаб беролмайдиган инсон экан. Йоахимнинг Мюллер, Боатенг, Озил ва Хуммельс билан жанжаллашиб хайрлашгани сўзимиз исботи бўла олади. Ханси Флик эса "бундестим"нинг деярли барча ходими билан яхши муносабатда бўларди.

ЖЧ-2014дан аввал Флик Левни стандарт вазиятлар устида яхшироқ ишлашини сўради, лекин бош мураббий бунга ҳожат йўқ деб ҳисобларди ва бошқа компонентлар устида кўпроқ ишлашни истади. Лекин турнирнинг 18 ўйинидан 6тасида "бундестим" айнан стандартлардан гол ура олди.


Флик — муваффақиятли тадбиркор

"Бавария" мураббийи Германиянинг Гейдельберг шаҳрида дунёга келган. У футболчилик фаолиятини тамомлагандан сўнг нафақат мураббий бўлишни, балки бизнес билан ҳам шуғулланишни хоҳлади. Ханс Дитер спорт кийимлари ва жиҳозлари сотиладиган магазин очди. Бугунги кунда ушбу магазин Instagram ижтимоий тармоғида ҳам шахсий саҳифасига эга.



Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика