RU

Последние новости

00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  32 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  1 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  67 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1

Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди Новости

Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди

ФИФА кунларидан ўрин олган Ўзбекистон - Кувайт халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ўртоқлик учрашуви. 

Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (ТУГАДИ)

Тошкент. "Олимпия" стадиони

Ҳакамлар: Медербек Таичиев, Исмаилжан Талипжанов, Элдос Мурзабеков (Қирғиз Республикаси) 

Захира ҳаками: Аскер Нажафалиев (Ўзбекистон)

ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов (Ўзбекистон) 

Гол: Элдор Шомуродов (Муҳаммадқодир Ҳамралиев) 10, 1:0, Ҳожимат Эркинов (Отабек Шукуров)

Ўзбекистон: 12. Абдувоҳид Неъматов, 2. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 3. Хожиакбар Алижонов (11. Остон Ўрунов,86), 5. Рустам Ашурматов, 6. Акмал Мозговой ( 17. Абдурауф Бўриев,86), 7. Отабек Шукуров ( 10. Азизжон Ғаниев,69), 13. Шерзод Насруллаев, 14. Элдор Шомуродов ( 21. Игорь Сергеев, 69), 20. Хожимат Эркинов, 22. Аббосбек Файзуллаев (19. Азизбек Турғунбоев, 22) 23. Алибек Давронов ( 15. Умарбек Эшмуродов, 69)

Захира: 1. Владимир Назаров, 4. Дилшод Саитов, 8. Жамшид Искандеров, 9. Анвар Ҳожимирзаев, 24. Жаҳонгир Ўрозов, 26. Рустам Турдимуродов

Кувайт: 23. Суод Ал Хушан, 2. Ҳасан Ал Энези, 5. Фаҳад Ал Ҳажри, 7. Бадир Абдулраҳман (18. Отби Солиҳ, 27), 8. Аҳмад Ал Дефери, 9. Муат Ал Энези (10. Фаваз Ал Отаиби, 79), 14. Редҳа Абдужабараҳ, 15. Рашед Ал Доусари (12. Абдулваҳаб Ал Авадҳи, 61) 20. Юсуф Ал Сулайман, 21. Салман Муҳаммад (11. Жараҳ Ал Ҳилоли, 61)

Захира: 1. Халед Ал Рашиди, 22. Соуд Ал Женая, 4. Халед Ал Нажах, 6. Султан Ал Энези, 13. Муҳаммад Ал Нассар, 16. Холид Ал Маршад, 17. Талал Ал Қаиси, 19. Ҳолид Ал Фадли

Огоҳлантириш: Редҳа Абдужабараҳ (Кувайт) 59

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

86. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида, Хожиакбар Алижонов ўрнига Остон Ўрунов, Акмал Мозговой ўрнига Абдурауф Бўриев тушди. 

85. Терма жамоамизда кетма-кет бурчак зарбалари. Аммо самарасиз.

82. Эркинов кириб борди, лекин якуний зарбага рақибнинг икки футболчиси ғов бўлди. 

73. ЗАРБАА. Насруллаевнинг узатмасидан сўнг Турғунбоев зарба йўллади. Ўта ноаниқ. 

69. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон терма жамоаси сафида Алибек Давронов ўрнига Умар Эшмуродов, Элдор Шомуродов ўрнига Игорь Сергеев, Отабек Шукуров ўрнига Азиз Ғаниев тушди. 

64. Афсус! Отабек Шукуров пенальтидан гол ура олмади. 

62. ПЕНАЛЬТИ. Ҳожимат Эркинов жарима майдончаси ичида йиқитилди. У тезкорлик билан рақибидан қочиб кетаётганди. Отабек Шукуров нуқтада. 

59. ОГОҲЛАНТИРИШ. Редҳа Абдужабараҳга сариқ карточка кўрсатилди. 

59. ЗАРБААА. Ҳожимат Эркинов бирга-бир вазиятда рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Рақиб посбонига браво!

56. Кувайт дарвозамиз олдида кескинлик яратиб кўрди. Лекин бу голга айланмади. 

54. ЗАРБАА. Бу сафар Насруллаев жарима майдончаси ичида омадини синаб кўрди. Зарба ноаниқ. 

50. ЗАРБАА. Хожимат Эркинов Мозговойдан тўпни қабул қилиб олиб зарба йўллади. Хавфли чиқди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Элдор Шомуродовда қулай вазият юзага келди. Кувайт посбони тўпга чиқиб келиб хавфни бартараф этди.

40. Хожимат Эркинов биринчи бўлимда жуда яхши ҳаракат қилмоқда.

32. ЗАРБАААА. Хожимат Эркиновнинг узатмасидан сўнг Шомуродов дарвозага кучсиз зарба йўллади. Кувайт посбони тўпни қайтарди.

28. Аббос Файзуллаев оёғида оғриқ сезгани кўриниб турибди. 

22. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Аббос Файзуллаев ўрнига Азизбек Турғунбоев тушди. Мажбурий ўзгариш, Аббос бироз ноқулайлик ҳис қилди. 

19. ГОООООООООООООООООООЛ. Шукуровнинг ажойиб узатмасини қабул қилиб олган Хожимат Эркинов техникасини ишга солиб таблодаги ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

16. Устунлик тўлиқ терма жамоамизда. 

11. ГООООООООООООООООЛ. ШОМУУУРОООДОООВ. Ҳакам Шомуродовнинг голини инобатга олди. ВАР вазиятни кўргач гол тоза эканлигини қайд этди. 

10. Элдор Шомуродов Кувайт дарвозасини ишғол қилди, лекин ҳужумчимиз ўйиндан ташқари ҳолатда қолган эди. Ҳакам ВАР билан гаплашмоқда.

9. Тўп назорати вакилларимизда. Лекин ҳужумларимиз хавфли эмас 

3. УХ. Кувайтнинг терма жамоамиз жарима майдончаси томон уюштирган илк ҳужуми кескин кўриниш олди. Юсуф Сулайманнинг зарбаси илк огоҳлантирувчи қўнғироқ бўлди. 

- Ўйин бошланди. 

-  Жамоалар майдонга чиқиб келди. Икки давлат мадҳиялари янгради. 

- Учрашув бошланишига оз қолди. Ўйинга ҳамма нарса шай!

Рейтинг: +27   

Комментарии

+16   
09 окт 19:45:47
CA BOSS
Пенальти ва жарима майдонига яқин масофалардан, стандарт вазиятлардан ГОЛ уриш бўйича қаттиқроқ шуғулланиш талаб этилиш керак..
Коннаваро хозирча яхши тактикада.
Олға ЎЗБЕКИСТОН!!
+13   
09 окт 19:26:54
REAL MADRID
Қачон бизникилар пенальтидан гол уришни ўрганаркан-а? 10 та пенальтидан камида 6 тасини уролмайди бизникилар
+11   
09 окт 20:06:15
Rasul Xasanov
Тезрок Кападзе кетиш керак у ички мухитни бузади бугунги уйинга уйинчилар борини бериб уйнайди десам булар юриб уйнайди Сергеев Уринов Алижонов Насруллаев тортмайди
+11   
09 окт 18:35:52
Timur 88
Каннаваро нимага керак деганлар мана Темурни командасини ахволи. Хеч канака тактика йук химоя пала партиш расвоси чикиб ётибди.
+10   
09 окт 20:39:31
Husan Shah
Онадан келиб сўкинманглар, биродарлар! Она муқаддасдир, Охиратда жавоби бор!
+10   
09 окт 20:08:09
Husan Shah
Қувайт яхши терма жамоа, янги португалиялик мураббий келди. Каннаварони қадами хуш келган бўлсин! Кейинги ўйин оғир бўлади. Каннаварога вақт керак. Ўйин тактикасини ишлаб чиқишига яна 1-2 ой керак бўлади, ўйинчилар салоҳиятини текшириб олади. Манимча қишдаги йиғинларда аниқ таркибни саралаб олади. Манимча ешлар термасидан ҳам ўйинчиларни кўриб чиқади, ҳатто Исмоиловнинг болларидан ҳам кўриб чиқади. Зўр терма жамоа бўлади. Қариялардан воз кечиш керак.
+10   
09 окт 20:00:50
ЮВЕНТУС-10
Канаваро тезрок Темурни йукотмаса сергеев деган тахтани термага тикишиираверади
+8   
09 окт 19:59:04
Рамз Хикматов
Туркманистон чумо Шри-Ланкага ютказибди, ўл шармандалар!
+8   
09 окт 19:40:48
Zohid Sheraliev
каннаварожон ,бизнинг уйинчиларга -биринчи навбатда пеналти тугри тепа оладиган фаросат ташлаб бер
+8   
09 окт 17:51:07
Elyor Hasanov
Бу сайтдагиларни ичиқора одамлар экан. Таркибни ёзмади. Ўйин бошлангунча.
+7   
10 окт 01:02:43
Yamamonta Kanske
Ответ на комментарий пользователя ЮВЕНТУС-10
Канаваро Норчаевни уйнинларини куриши керак кейин тушуниб етади Сергеев танкаси оркали термага келганини
Сергев қосинде сан ёқолиб қосен яхши бўларди. Ҳамма ёққа насафчиларини тиқиштириб расво қилдиларин термани. Насафчилани ҳаммаси да барак, на яхши пас беради на пеналти тепади, на вараталда тузуро туради.
+7   
09 окт 22:04:31
TOMJIQ_OLOT
Бир зумга тасаввур қиламиз: Бирон вилоят ҳокими саломатлиги туфайли ўз хоҳишига кўра ариза ёзди ва истеъфога чиқарилди. Шундан кейин бўш (вакант) лавозимга МУНОСИБ НОМЗОД топилгунга қадар бошқа бир ходим ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди ва у 10 ой ишлади. Шундан кейин, МУНОСИБ НОМЗОД тайинланди! Ана шу ҳолатда 10 ой меҳнат қилган ва натижада кейин унга ишонч билдирилмаган собиқ раҳбар яна шу жойда Ҳоким ёрдамчиси бўлиб қолиши мумкинми? Жавоб аниқ: АЛБАТТА ЙЎҚ! Чунки, биринчидан, ўзини ҳурмат қилган одам бундай ҳолатга рози бўлмайди. Иккинчидан эса, унинг қолиши ички муҳитга салбий таъсир қилади ва барибир охир-оқибат у билан "хайрлашилади". Хуллас, Кападзе кетиши керак! Бу мани шахсий фикрим.
+7   
09 окт 20:00:41
Мирзохон
Ҳозирча бирор нарса дейишга эрта, қани Уругвайликлар билан ҳам ўйнаб кўрайлик, кейин бир нима дермиз.
Бугунги ғалаба муборак, нима бўлса ҳам Фифа рейтингида +очко, фойдаси бор.
Олға Ўзбекистон.
+6   
09 окт 20:09:12
Rasul Xasanov
Буриев Нематов Ашурматовни тезрок жавобини бериш керак Нематов урнига Динамодаги Неманов анча яхши
+6   
09 окт 20:00:24
Xamidov
Ganiyiv Ganiyiv deymiz tan olish kerak xozirgi darajasi umuman termaga loyik emas ekan xudo xoxlasa saralanib xakikiy rakobatbardosh terma jamoa bulamiz
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика