RU

Последние новости

21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  4 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  262 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  1 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  2 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  3 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  12 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  11 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  7 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  2 16:14"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди"  22 15:45 Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"  15 15:12"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"  7 14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  8 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0

Ўртоқлик учрашуви. "Нефтчи" "Андижон" устидан иродали ғалабага эришди Новости

Ўртоқлик учрашуви. "Нефтчи" "Андижон" устидан иродали ғалабага эришди

ФИФА кунлари муносабати билан чемпионатимизда қисқа танаффус юзага келди.

Кеча Қиргулидаги "Нефтчи" СК стадионида водийнинг икки етакчи клублари "Нефтчи"  ҳамда "Андижон" ўртасида ўртоқлик беллашуви бўлиб ўтди.

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу ўйинда ҳар иккала жамоада бир қатор етакчи футболчилар қатнашмади. Шунинг учун мураббийлар захирада қолиб кетаётган кўплаб футболчиларга имконият беришга қарор қилдилар. Учрашув эса "Нефтчи"нинг ҳужумлари билан бошланишига қарамай ўйиндаги ҳисобни андижонликлар очишга муваффақ бўлишди. Қанотдан оширилган узатмага биринчи бўлиб етиб келган Рустам Турмуродов боши билан аниқ зарба йўллаб меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Кейинчалик ташаббусни қўлларига олган фарғоналиклар ҳар қанча уринишмасин танаффусга жамоалар 0:1 ҳисоби билан йўл олишди. 

Иккинчи бўлимда "Нефтчи" мураббийлари ўзгаришларни амалга оширди ва захирадан майдонга тушган Анваржон Ғофуров 70-дақиқада жарима майдончаси ичига ҳаводан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади ва ҳисобни тенглаштирди 1:1. Урилган голдан кейин ҳам "буюк чинорлар" босимни камайтиришмади ва бу уринишлар ўз мевасини берди. 86-дақиқада Билолхон Тошмирзаевнинг берган кучли зарбасини меҳмонлар посбони қайтаришга эришди, лекин қайтган тўпни Санжар Қодирқулов дарвоза тўрига жойлаб қўйди 2:1. 

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа қанчалик уринмасин, бошқа гол уриш ҳеч кимга насиб қилмади. 


"Нефтчи" - "Андижон" 2:1
Голлар
: Анваржон Ғофуров (70), Санжар Қодирқулов (86) — Рустам Турдимуродов (5)

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика