RU

Последние новости

21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  67 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  20 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  651 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  2 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  4 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   3 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  6 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0

"Орол"нинг олий лигадаги энг қийин рақиблари ТОП-5 Новости

"Орол"нинг олий лигадаги энг қийин рақиблари ТОП-5

Нукуснинг “Орол” жамоаси Олий лигада 5 мавсум тўп сургани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

Қуйида нукусликларнинг Олийдаги энг қийин 5 та рақиби ҳақида тўхталиб ўтамиз.

5. "Сурхон". 8 ўйин. 2 ғалаба, 1 дуранг, 5 мағлубият. Тўплар нисбати 11:18
"Орол" "Сурхон" билан 8 марта тўқнаш келиб, 5 та беллашувда имкониятни бой берган. Нукусликлар 3 та ўйинда 1:4 ҳисобидан ютқазгани ҳам Термизликларнинг нақадар мураккаб рақиб бўлишганидан далолат беради. Қорақалпоғистонликлар Сурхондарё вилояти жамоаси билан кечган сўнги 4 та ўйиннинг барчасида таслим бўлишган.

4. "Дўстлик". 8 ўйин. 1 ғалаба, 1 дуранг, 6 мағлубият. Тўплар нисбати 10:22
Нукусликлар Олий лигада "Дўстлик" билан 8 марта тўқнаш келиб, атиги бир марта ғалаба қозонишган. Ягона ғалаба жамоаларнинг 2001 йилги, яъни энг охирги ўйинларига тўғри келади. Ўшанда "Турон"да кечган беллашувда мезбонлар 4:3 ҳисобида зафар қучишган. Шунингдек илк ўйинда дуранг қайд этилган ва қолган 6 та баҳсда Тошкент вилояти жамоаси ғолибликни тантана қилган. Нукус жамоаси икки марта йирик ҳисобда ютқазганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

3. "Навбаҳор". 10 ўйин. 2 ғалаба, 1 дуранг, 7 мағлубият. Тўплар нисбати 5:27
"Орол" жамоаси "Навбаҳор" билан 10 марта учрашган. Қизиқ томони нукусликлар биринчи ва охирги ўйинда ғалаба қозонишган. "Навбаҳор" 7 та ғалабанинг 5 тасини йирик ҳисобда нишонлаган. Наманганда кечган иккита тўқнашувда эса 6:0 ҳисоби қайд этилган. 1994 йили "Навбаҳор" "Турон" стадионида 4:1 ҳисобида устун келган.

2. "Бухоро". 10 ўйин. 1 ғалаба, 9 мағлубият. Тўплар нисбати 7:34
"Бухоро" "Орол" билан кечган 10 ўйинда фақатгина бир марта очко йўқотган. 1994 йили "Турон"да кечган беллашувда мезбонлар кичик ҳисобда устун келишган. Қолган 9 беллашув эса Бухороликларнинг ғалабаси билан якунланган. Нукус жамоаси икки мартадан 1:4 ва 0:5 ҳисобларида, бир марта 1:7 ҳисобида ўйинни бой беришган.

1. "Нефтчи". 10 ўйин. 10 мағлубият. Тўплар нисбати 4:30
Нукусликларнинг Олий лигадаги энг ноқулай рақиби "Нефтчи" бўлган. Фарғоналиклар барча 10 ўйинда ҳам "Орол"ни мағлубиятга учратган. Жамоа 10 ўйиннинг атиги 3 тасида гол урган ва 5 та тўқнашувда йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйган. Энг қизиғи "Орол" Олий лигада иштирок этган 5 мавсумнинг тўрттасида айнан "Нефтчи" клуби чемпионликни қўлга киритган.


Фурқат Юсупов


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика