RU

Последние новости

23:05ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қатарни йирик ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олди  74 22:45Ла Лига президенти ФИФАдан Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини бекор қилишни талаб қилди  2 21:56Бобир Абдихолиқов: "Халқимизни ғалаба билан табриклайман. Муҳим уч очкони қўлга киритдик"  22 21:38ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси КХДРни мағлубиятга учратди  12 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА 1:0  20 21:14"Ҳар бир олинган очко бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштирмоқда" – Отабек Шукуров  37 20:40ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Тошкентдаги ажойиб оқшомда БААдан устун келди  582 20:15Погба: "Ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас"  4 19:48Бонуччи фаолиятидаги энг мураккаб рақибни айтди — у Месси ёки Роналду эмас  1 18:43"Манчестер Юнайтед" 6 миллионга сотган футболчисини 20 миллионга қайтариб олмоқчи  1 18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  6 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  19 17:32ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА: "Бундёкор" стадиони ўйинга тайёр  11 16:59Ўзбекистон - БАА. 18-учрашув арафасида. Аввалги баҳсларда қандай натижа қайд этилган?  9 16:46"Реал" "Байер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1

"Оқ-тепа". Яна дуранг... Новости

"Оқ-тепа". Яна дуранг...

Тошкент шаҳар биринчилигида иштирок этаётган жамоамиз кетма-кет иккинчи турда 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

8-турда сафарда "Локомотив-БФК" меҳмони бўлган "Оқ-тепа" меҳмондан бир очко билан қайтди. Айтиш керак, мазкур баҳсда қизиқ ҳолат рўй берди. Учрашув бош ҳаками Ҳ.Набиев ўйин давомида жароҳат олди ва баҳсни охиригача бошқара олмади. Захира ҳаками бўлмагани боис, ассисент ўйинни бошқарди ва ўз-ўзидан қанотларда биттигина ҳакам ишлади. Шу тариқа Ярослав Крушелницкий шогирдлари саккиз учрашувдан кейин 20 очко жамғарган ҳолда пешқадамлардан бири бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 31 май куни бўлиб ўтадиган 9-тур учрашувларида дам олади. 10-турда эса, "Пахтакор-1"ни қабул қилади. Бу беллашув 5 июнга белгиланган.


ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ

ЛОКОМОТИВ-БФК - ОҚ-ТЕПА - 1:1

27 май. Тошкент. СШИ майдони.

Бош ҳакам: Ҳ.Набиев.

"Оқ-тепа": Михаил Каплан, Жаҳонгир Исмоилов, Сергей Уваров, Исломжон Ортиқов, Фирдавс Кенжаев, Исломжон Йўлдошев, Шоҳруҳ Гулмуродов, Бахтиёр Ҳаитов (Владимир Гаврилов), Руслан Зарипов (Дмитрий Краев), Ирисдавлат Ҳакимов, Лазизхон Ашрафхонов.

Гол: Ирисдавлат Ҳакимов.


"Оқ-тепа" ФК матбуот хизмати








Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика