RU

Последние новости

20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 20:20Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 2:0 (матнли трансляция)  7 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  6 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  14 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  1 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  1

"Олтин тўп" олмаган, аммо унга муносиб бўлган 7 юлдуз Новости

"Олтин тўп" олмаган, аммо унга муносиб бўлган 7 юлдуз

Ҳар йили футбол ташкилотлари ва нашрлари йилнинг энг яхши футболчиларини аниқлаб, уларга махсус соврин топширишади.

Уларнинг орасидаги энг машҳур ва нуфузлиси "Олтин тўп" ҳисобланади. France Football нашри топширадиган ушбу соврин барча футболчиларнинг орзуси, аммо баъзида "Олтин тўп" унга муносиб бўлмаганларга ҳам топширилади. Эътиборингизга "Олтин тўп"га лойиқ кўрсатиб, совриндан қуруқ қолган 7 юлдузни тақдим этамиз.



УЭСЛИ СНЕЙДЕР

Голландиялик ярим ҳимоячи 2010 йилда "Интер" сафида деярли барча совринларни қўлга киритди ва Голландия терма жамоаси билан ЖЧ-2010да 2-ўринни эгаллади, аммо соврин Лионель Мессига топширилди.


ФРАНК РИБЕРИ

Франциялик 2013 йилда "Бавария"нинг энг яхши футболчиси деб топилди, УЕФАнинг йил футболчиси совринини қўлга киритди, бироқ "Олтин тўп"ни Криштиану Роналду уйига олиб кетди.


ТЬЕРРИ АНРИ

Афсонавий францияликнинг совринларига эътибор беринг: Европа ва жаҳон чемпиони, Чемпионлар лигаси, Англия, Франция ва Испания чемпионатлари ғолиби. Лекин "Олтин тўп"ни қўлга кирита олмаган.


АНДРЕС ИНЬЕСТА

Кўплаб футбол мухлислари ҳозиргача Иньестага берилмаган "Олтин тўп" - футбол оламидаги энг катта жиноят деб билишади.


ХАВИ

Хави 2009 ва 2011 йилларда "Олтин тўп" учлигига кирган, аммо ҳар сафар совринни Лионель Мессига беришган.


ЖАНЛУИЖИ БУФФОН

Буффон футбол тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири ҳисобланади, 2006 йилда у "Олтин тўп"га эгалик қилиши мумкин эди, бироқ соврин унинг жамоадоши Фабио Каннаварога насиб этди.


АРЬЕН РОББЕН

Чемпионлар лигасидаги ғалабадан сўнг у "Олтин тўп"ни қўлга киритиши керак эди, аммо "Бавария" Франк Риберини қўллаб-қувватлади ва кучли учликка франциялик кирди. Бироқ тепароқда айтилганидек, соврин "Бавария" футболчисига топширилмади.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика