RU

Последние новости

19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  10 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  7 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  4 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3 16:53Артета Кай Хаверцнинг сирини ошкор қилди  1 16:28Эрон терма жамоаси делегацияси Тошкентга етиб келди  8 15:55Жанлуижжи Доннарумма: "Танқидлар билан ишим йўқ"  0 15:10Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"  1 14:45Упамекано ҳам сафдан чиқди ва Франциянинг ўйинларини ўтказиб юборади  1 14:14Остон Ўруновнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва у терма жамоага ёрдам бера олади   15 13:56"Goal" АПЛнинг XXI асрдаги энг яхши мураббийлари рейтингини тузди  7 13:39Бугун Тошкентга учиб келадиган футболчи Италия А сериясига кўчиб ўтмоқда  3 13:07"Барселона" "Камп Ноу" абонементларининг сотувини бошлади  0 12:40Эрон билан ўйинда ишлайдиган ҳакам Даврон Ҳошимовга қизил карточка кўрсатган  6

Олтин, кумуш, бронза – барча медалларнинг эгалари деярли маълум Новости

Олтин, кумуш, бронза – барча медалларнинг эгалари деярли маълум

Мўъжиза юз бермаса “Металлург” олтинга, “Севинч” кумушга, “Бунёдкор” эса бронза медалларига сазовор бўлади.

Аёллар чемпионати қизғин паллага кирди. 13 йилдан буён фақат чемпионлик учун курашган, орада 2005 йилни (бронза медал) инобатга олмаганда ҳар мавсум бош мақсадига эришиб келган Қаршининг “Севинч” клуби бу йил олтин медаллардан “қуруқ” қолди. Бунга сабаб клуб муассисларининг молиявий эътиборлари бироз сусайгани учун жамоанинг асосий таркиб ўйинчилари бошқа клубларга ўтиб кетганлигини аввалги хабарларимизда баён этган эдик.

Деярли бутун таркиб тарқалиб кетган бўлса-да, жамоа ўринбосарлари эвазига ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда медаллар учун курашни тўхтатмади. Тўғри, “Севинч”нинг тўрт-беш йилдан буён чемпионликни “татиб” кўриш учун астойдил ҳаракат қилаётган ва бу мақсадда ҳар томонлама тайёргарликка эга “Металлург” “тўсиғидан” ўтиб бўлмаслиги олдиндан аён эди. Шундай бўлди ҳам. Чемпионатнинг ҳар иккала ўйинида ҳам бекободликларнинг жиддий қаршилигига дуч келган қаршиликлар мавсум бошида кутилмаганда “Шўртан”га ҳам ютқазиб қўйганликлари ҳаммасидан ошиб тушди. Бу мағлубият Владислав Хан шогирдлари учун олтин медалдан умидни узиш, энди фақат кумуш медал учун курашиш лозимлигини тақозо этарди. Бироқ кумуш медал ҳам омонат эканлиги хавотирга соларди. Сабаби, пойтахтда ҳам пайдо бўлган эди даъвогар  жамоа – “Бунёдкор”.


Икки-уч йил аввал пешқадам жамоалар учун рақиб ўрнида кўрилмаган “қалдирғочлар” шу йиллар давомида “учишни”, учганда ҳам кўкларга парвоз қилишни ўрганди. Навфал Бобоев аввалига маҳаллий шогирдлари билан техник ва тактик тайёргарликларга эътибор қаратди. Бу мавсумдан эса “Севинч”нинг ўзидан Олга Қаҳҳорова, Мария Моисеева, Луиза Тошметова, Азиза Эрматова, Эъзоза Шарипова сингари моҳир дарвозабон ва ўйинчиларни, “Металлург”нинг эса  етакчиси Наргиза Абдурасуловани  ўз таркибига қўшиб олишга муваффақ бўлди. Қарабсизки жамоа ҳам медаллардан бирига даъво қилиб турибди. Айни пайтда “Севинч” 18 ва 19-турлардаги икки ўйинни ўтказгани эвазига турнир жадвалида иккинчи ўринни мустаҳкамлаб олган. Бироқ “Бунёдкор”нинг икки ўйин кам ўтказганини инобатга олсак якунда етиб олиши ҳам ҳеч гап эмас. Эътиборлиги, етиб олганда ҳам “Севинч”ни “хатлаб” юқорига ўтиб кета олмайди. Сабаби, чемпионатдаги “Севинч”га қарши ҳар иккала учрашувда ҳам қаршиликларнинг қўли баланд келган. Ўтган куни “Бунёдкор” майдонида кечган 16-тур доирасидаги мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинида ҳам майдон эгалари ниятларига эриша олишмади. Ваҳоланки, иккинчи бўлим ўрталарида “Севинч”нинг бир ўйинчиси ҳакам томонидан иккинчи огоҳлантириш туфайли майдондан четлаштирилганди ҳам.

“Бунёдкор” навбатдаги турда, 18 октябрь куни Бекободда турнир пешқадами  “Металлург”га қарши майдонга тушади. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар кумуш медалга интилишнинг имкони йўқ, сабабини юқорида айтдик. Шу кўйи назарий жиҳатдан барча медаллар ўз эгаларига “тақсимланиб” бўлди. Амалий жиҳатдан эса “буни футбол дейдилар, ҳар бало бўлиши мумкин”, демоқчимисиз? Бу мақолни эркаклар футболига нисбатан қўллаш мақсадга мувофиқроқ, аёллар футболида эса кўп башоратлар якунда тўғри чиқишига хўп гувоҳ бўлганмиз.  

Чемпионатни ким тарк этиши ёки биринчи лигадан кимларнинг олий лигага чиқиши бўйича эса ҳозирча ҳеч гап йўқ. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 декабрдаги аёллар футболини ривожлантириш борасидаги йиғилиши баённомасида мамлакат чемпионати олий лига иштирокчилари клублари қошида аёллар футбол клуби ҳам ташкил этилиши ва аёллар чемпионати олий лигасида қатнашиши кўрсатилган эди. Унга кўра, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Динамо” жамоалари қошидаги аёллар клублари ҳам аёллар чемпионатининг олий лигасида тўп суришлари лозим эди. Аммо мазкур клублар айни пайтда камхарж йўлини танлаб биринчи лигада фаолият кўрсатишмоқда. Шундай экан, аёллар чемпионатининг олий ва биринчи лигасида айнан қандай жамоалар иштирок этиши лозим деган саволга ҳуқуқий томондан жавоблар йўқ...


16-тур
“Локомотив” – “Шўртан” – 0:4
“Бунёдкор” – “Севинч” – 1:2
“Қизилқум-Гули” – “Нефтчи” – 1:2
“Бухоро” – “Металлург” – 0:10
“Машъал” – “Олмалиқ” – 0:4


Тўпурарлар:
Л.Карачик (“Металлург”) – 37
Н.Қудратова (“Севинч”) – 30
Л.Норбекова (“Бунёдкор”) - 25
17-тур
16 октябрь

“Олмалиқ” – “Локомотив”
17 октябрь
“Шўртан” – “Қизилқум-Гули”
18 октябрь
“Металлург” – “Бунёдкор”
19 октябрь
“Нефтчи” – “Машъал”
“Андижанка” – “Бухоро”   


Ойбек Юнусов

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика