RU

Последние новости

12:35"Камп Ноу"да чим ётқизишни ишлари бошлади  0 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  1 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  1 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  3 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  2 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  2 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  3 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  0 07:402026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтиши маълум  6 00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  3 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  3

Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда Новости

Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда

ОКМК клуби яна бир янгиликни эълон қилди.

Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар доирасида янги спорт иншоотлари қурилиши ва реконструкция ишлари давом этмоқда. Шу йилнинг октябрь ойида ушбу мажмуа стадионининг ён қисмидаги сунъий майдон тўлиқ қайта реконструкция қилиниб, замонавий талабларга жавоб берадиган даражада янгиланди. Бу ишлар натижасида майдон Туркиянинг "Ҳатко" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, "FIFA Quality" сертификатига эга бўлган 105х68 ўлчамдаги янги сунъий қопламали майса билан жиҳозланди ва фойдаланишга топширилди.

Бугунги кунда эса "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида табиий майдон барпо этиш ишлари бошлаб юборилган. Ушбу янги табиий майдонни қуриш бўйича олиб борилаётган ишлар юқори даражадаги технологиялар ва тажрибадан фойдаланишни талаб этмоқда. Лойиҳа доирасида табиий майсани барпо этиш учун махсус ускуналар жалб қилиниб, ишлар қизғин давом этмоқда.

Кеча, 26 декабрь куни "ОКМК спорт мажмуаси"га ташриф буюрган Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) бош котиби Аваз Максумов ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) бош директори Диёр Имомхўжаев мазкур жараён билан яқиндан танишди. Шунингдек, ОКМК футбол клуби бош директори Баҳодир Мирзаев томонидан лойиҳа тақдимоти ўтказилди. Тақдимот давомида янги табиий майдоннинг техник хусусиятлари, қурилиш жараёни ва кутилаётган натижалар ҳақида батафсил маълумот берилди.


Табиий майдон қурилиши якунланганидан сўнг, "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудуди мамлакатимизда замонавий футбол стандартларига жавоб берадиган спорт иншоотлари қаторига киради. Бу нафақат маҳаллий футболчилар, балки халқаро даражадаги спорт мусобақаларини ўтказиш учун ҳам қулай имкониятлар яратади. Мазкур лойиҳа, шубҳасиз, спорт ривожига улкан ҳисса қўшади ва ёш авлодни спортга жалб этишда муҳим омил бўлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика