RU

Последние новости

16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  2 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2

"Олимпик" жамоаси бошқа клубларга ўтаётган футболчиларини ортга қайтармоқда Новости

"Олимпик" жамоаси бошқа клубларга ўтаётган футболчиларини ортга қайтармоқда

Хабарингиз бор, ушбу трансфер ойнасида "Олимпик" ўйинчилари кўплаб жамоаларнинг жиддий қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Охирги пайтларда айнан шу жамоа аъзолари харидоргир бўлиб қолганди.

Аммо, "Олимпик" клуби раҳбарияти олимпия терма жамоамизни олдинда жиддий мусобақа кутиб тургани боис бошқа жамоаларга қўйиб юборилиши кутилган футболчиларини ортга қайтаришга қарор қилган. ОТЖ Тимур Кападзе бошчилигида кетма-кет йиғинлар ўтказади ва футболчилар янги клубга ўтган тақдирда ҳам камида ёзгача жамоасига ёрдам беролмаслиги мумкин. Шуларни инобатга олган ҳолда ўйинчилар камида ёзгача "Олимпик"да қолиши кутилмоқда. Ўтган йили ўйнаганлардан Жасур Жалолиддинов "Нефтчи"га ўтди, Темур Мамасиддиқов эса "Локомотив"га қўйиб юборилди.

Абдурауф Бўриев, Иброҳим Ибрагимов, Отабек Жўрақўзиев ва яна баъзи ўйинчиларнинг эҳтимолий трансфери ҳозирча тўхтатилди. Шу кунларда "Навбаҳор" билан Туркияда йиғинда иштирок этаётган Алишер Одилов ҳамда Саидазамат Мирсаидов тез орада "Олимпик" ихтиёрига қайтиб келишади.


Шуни қўшимча қилишимиз керак-ки, мабодо "Олимпик"нинг бошқа клублар билан келишиб бўлган ва шартномага имзо қўйиш арафасида бўлган футболчиларига бунга руҳсат берилган тақдирда ҳам улар камида ярим мавсумга ижара асосида ортга қайтиши мумкин.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика