RU

Последние новости

13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  6 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  16 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  17 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7

«Олимпик» футбол клубининг умумий бошқаруви МОҚ раиси ўринбосари Сакен Полатовга топширилмоқда Новости

«Олимпик» футбол клубининг умумий бошқаруви МОҚ раиси ўринбосари Сакен Полатовга топширилмоқда

"Олимпик" клуби бошқарувида ўзгариш.

"Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш мақсадида ташкил этилган «Олимпик» футбол клуби жорий мавсум Coca Cola Суперлигасида ўзининг ёрқин ўйинлари билан минглаб мухлислар қалбини забт этиб келмоқда.

Жамоа фаолиятини янада кучайтириш, олдинга қўйилган вазифаларни пухта амалга ошириш йўлида клубга янги раҳбар тайинланди.

Унга кўра, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов «Олимпик» клуби президенти сифатида жамоанинг умумий бошқарувини юритади. Сакен Джетибаевич ўзининг «Локомотив» клубидаги фаолияти билан футбол соҳасида бой катта тажрибага эга мутахассис ҳисобланади.

У «темирйўлчилар» билан 3 бор мамлакат чемпионлигини (2016, 2017, 2018) қўлга киритган. Шунингдек, яна 3 марта Ўзбекистон кубоги (2014, 2017,2018) баҳсларида ғалаба қозонган. Жамоа унинг бошқарувида 2016 йил Осиё чемпионлар лигасида чорак финалгача етиб борган.

Шу тариқа Сакен Полатовга яна бир муҳим миссия – «Олимпиячиларимиз» билан Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси юклатилмоқда. 1-19 июнь кунлари мамлакатимизда ўтказилган У23 Осиё кубогида ёшларимизнинг финалгача етиб боргани бу йўлда олиб борилаётган ишлар қанчалик тўғри йўлга қўйилганидан далолат бермоқда. Ишонамизки, Сакен Джетибаевич бошқарувида «Олимпик» янада кучайиб, ўзбек футболи мухлисларини хурсанд қилишда давом этади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Сакен Полатовга янги ва масъулиятли лавозимда олдинга қўйилган вазифани уддалашда куч-ғайрат ва омад тилайди", — дейилади хабарда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика