RU

Последние новости

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  24 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  8 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  17 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  6 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  5 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  4

Олег Зотеев: "Мавсумни ғалаба билан бошлаш муҳим эди" Новости

Олег Зотеев: "Мавсумни ғалаба билан бошлаш муҳим эди"

Суперлиганинг илк турида "Локомотив" ўз майдонида "Андижон"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан кейин "темирйўлчилар" ҳимоячиси Олег Зотеев клуб матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Локо" "Андижон"га қарши биринчи таймда жуда яхши ўйин кўрсатди, бироқ танаффусдан сўнг бироз бўшашди. Жамоа толиқиб қолдими ё "Андижон" фаоллашдими?
- Авваламбор барчани янги мавсум бошлангани билан табриклайман. Жамоамиз мухлисларини эса ғалаба билан табриклайман. Биз иккинчи таймда чарчаб қолдик деб ўйламайман, фақат мураббийлар кўрсатмаси бироз ортга қайтиб ҳисобни сақлашга қаратилган бўлди, чунки 2:0 ҳисобида олдинда бораётгандик. Мавсумни уч очко билан бошлаш муҳим эди, шу боис ўйин кўпроқ натижа учун кечди.

- Иккинчи бўлимда мураббийлар штаби кўрсатмаси қандай бўлди?
- Тўпни рақибга қолдириб бўлса-да, тезкор қарши ҳужумларга ўтиш.

- Жамоа янги футболчиси Кирилл Погребняк биринчи турдаёқ дублга эришди. Уни қандай табриклайсиз?
- Кўрамиз. Нимадир ўйлаб топармиз.

"Локомотив" матбуот хизмати

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика