RU

Последние новости

18:58ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА (матнли трансляция)  75 18:43"Манчестер Юнайтед" 6 миллионга сотган футболчисини 20 миллионга қайтариб олмоқчи  0 18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  5 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  15 17:32ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА: "Бундёкор" стадиони ўйинга тайёр  10 16:59Ўзбекистон - БАА. 18-учрашув арафасида. Аввалги баҳсларда қандай натижа қайд этилган?  9 16:46"Реал" "Байер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 16:14"Манчестер Сити" Коул Палмерни қайтармоқчи ва бу трансферга 150 млн евро сарфлашга тайёр  0 14:59Про лига 23-турига ҳакамлар тайинланди. Марказий учрашувда ВАР ишлайди  2 14:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди, лекин футболчининг бундан хабари йўқ  6 13:31Мюллер фаолиятини 2025 йилнинг ёзида якунлаши мумкин  0 13:00"Ал Қодисия" Руй Виторияни ишга таклиф қилмоқчи  0 12:34Жирков: "РПЛда 99,9% эҳтимол билан "Зенит" чемпион бўлади"  0 12:27Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат  19 12:06"Милан" устози эски танишини Италияга олиб келмоқчи  1

Олег Тюлькин: «Динамо» «триллер»да ғолиб бўлди» Новости

Олег Тюлькин: «Динамо» «триллер»да ғолиб бўлди»

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб учрашуви доирасидаги «Олмалиқ» - «Динамо» (2:2) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Олег Тюлькин ўйин борасида тўхталиб ўтди.

- Олег Павлович, кейинги босқич йўлланмаси билан табриклаймиз. Ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бугун «Динамо» ўйин эмас, «триллер»да ғолиб бўлди. Учрашув жуда шиддатли ва томошабоп ўтди. Айниқса, биринчи бўлиб ҳисобни жарима зарбасидан Искандар Холмирзаев киритгандан кейин, ўйин янада жонланди. Майдон эгалари мувозанатни тиклашгач, ҳар қандай ҳолатда ҳам яна битта гол уришимиз керак эди. Аммо кўп ўтмай, футболчилар майдондан четлатишди, пенальти қўйилди. 11 метрлик ҳолат бўйича вазиятни англай олмадим, очиғи. Рақиб пенальтидан гол уриб, ҳисобда олдинга чиққач, якунда биз яна гол уриб, чорак финалга йўл олганлигимиздан жуда хурсандмиз. Йигитлар иродаларини намойиш этишди.

- Жасур Қурбонов майдонга тушаётганда қандай кўрсатма берилганди?

- Ёш футболчимиз яримҳимоячи бўлсада, ҳужумкорликни ошириши керак эди. Ўйин якунида унинг майдонга туширилиши фойдали бўлди. Ўйинга қўшиб берилган 90+6-дақиқа якунига 15 сония қолганида Жасур икки футболчини алдаб, чамаси 30 метрлардан кучли зарбаси билан ажойиб гол муаллифига айланди. Бу гол бизни чорак финалга олиб чиқди. Ёшлар ишончимизни оқлаётган экан, уларга имкон беришда давом этамиз.

- Чорак финалда «Динамо»ни «Машъал»га қарши иккита учрашув кутиб турибди…

- «Олмалиқ» тўсиғидан ўтдик, энди «Машъал»дан ҳам ўтишга интиламиз. Муборак жамоаси ҳам ҳурматга сазовор рақиб. Имконқадар ғалабалар қозониб, финалга чиқишга ҳаракат қиламиз. Бу мухлисларимиз учун ажойиб совға бўларди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам «Динамо» ҳар ўйинда курашиб, бор куч ва ғайратини ишга солишига ваъда берамиз.

«Динамо» Матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика