RU

Последние новости

07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  1 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  193 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  17 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0

Оле-Гуннар Сульшер: "Соврин ютишни барча истайди" Новости

Оле-Гуннар Сульшер: "Соврин ютишни барча истайди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия Кубоги доирасида "Вест Хэм"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Юнайтед" ривожланиш босқичида деб кўп гапиряпсиз. Аммо жамоа шунда ҳам бир неча марта ярим финалларга етиб келди. Айтингчи, шуни олиб қарасак, соврин ютиш жамоага қанчалик муҳим?
- Албатта соврин учун барча ҳаракат қилади. Аммо Англия Кубоги, Европа лигаси ва АПЛ - бошқа турнирлар. Уларнинг ҳар бири алоҳида чақирув. Бутун бир йўлни босиб ўтиш эса жамоага ҳақиқий текширув сифатида хизмат қилади.

Ҳа, яхшиланиб боряпмиз, бизда режа бор. Умид қиламанки, шу орқали жамоа янада яхшиланиб бораверади.

Ўтган мавсумда ярим финалларда ютқазганимиз бизни жуда қаттиқ хафа қилди. Биз совринни бошимиз узра баланд кўтаришни истаймиз. Аммо шу билан йўл тугамайди. АПЛ орқали биз яхши жамоа эканлигимизни исботлаб боришимиз лозим.

Финал - доимий тасодиф ҳисобланади. Шундай осон қуръалар бўладики, жамоа фақатгина финалда қийин рақибга дуч келади. Демак, бу турнир бизнинг ривожланишимиз учун жуда муҳим. Охиригача боришга ҳаракат қиламиз, - деди Сульшер.

"Вест Хэм"га қарши ўйин эртага тунда соат 01:00да старт олади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика