RU

Последние новости

20:15Погба: "Ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас"  0 19:48Бонуччи фаолиятидаги энг мураккаб рақибни айтди — у Месси ёки Роналду эмас  1 18:58ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА (матнли трансляция)  275 18:43"Манчестер Юнайтед" 6 миллионга сотган футболчисини 20 миллионга қайтариб олмоқчи  1 18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  5 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  16 17:32ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА: "Бундёкор" стадиони ўйинга тайёр  11 16:59Ўзбекистон - БАА. 18-учрашув арафасида. Аввалги баҳсларда қандай натижа қайд этилган?  9 16:46"Реал" "Байер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 16:14"Манчестер Сити" Коул Палмерни қайтармоқчи ва бу трансферга 150 млн евро сарфлашга тайёр  3 14:59Про лига 23-турига ҳакамлар тайинланди. Марказий учрашувда ВАР ишлайди  2 14:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди, лекин футболчининг бундан хабари йўқ  6 13:31Мюллер фаолиятини 2025 йилнинг ёзида якунлаши мумкин  0 13:00"Ал Қодисия" Руй Виторияни ишга таклиф қилмоқчи  0 12:34Жирков: "РПЛда 99,9% эҳтимол билан "Зенит" чемпион бўлади"  0

Оламда ўзгариш бор... Новости

Оламда ўзгариш бор...

Ҳа, Про-Лигага бугун иккинчи бор қуръа ташланади. Ўзбекистон Кубогида жуфтликлар ўзгаради. Ким учундир яхши мавзу, чунки ҳамма жойда ҳам бундай ҳолат бўлавермайди.

Агар ҳаммаси яхшиликка хизмат қилса-чи? ПФЛ раҳбарияти чемпионатдаги, ЎФА эса терма жамоалар миқёсидаги янги қарашларга қарши эмас, ҳозирча. Шунинг фонида Суперлига ҳам, Про-Лига ҳам, Ўзбекистон Кубоги ҳам ўзгарди. Бу ҳолатга қарши чиққанлар ҳам йўқ эмас орамизда. Аммо айтиш керакки, эски принциплар билан ўтаётган лига ўйинлари билан бирор нарсага эришиб қолмадик. Механизм иш бермаётган бўлса, нега энди унга янгилик киритиш мумкин эмас?

Мен қўшиламан, АПЛ ва Ла Лига чемпионатларининг формати энг идеал кўриниш. Ва ишонаманки, вақти келиб Ўзбекистон Суперлигаси ҳам шу босқичга етиб келади. Бизда Суперлига талабига жавоб берадиган 16 та клубнинг ўзи йўқ. Борлари ҳам давлатга қарам, йирик компаниялар ҳукумат талаби билан пул ажратмаса, аҳволи вой. Суперлига клублари сонининг 12 тага қисқартирилганида шу жиҳат ётибди.

Айтайлик, сиз 16 та яхши клуб санаб беришингиз ҳам мумкин. Унда бошқача савол берса бўлади? Хўп, 16 та клубнинг ҳаммаси Суперлигада ўйнаса, Про-Лигада элита талабидаги клуб қоладими? Қолмаган бўлса, расмиятчилик учун ўтказиладиган лиганинг нима кераги бор? Ҳозирги ҳолатда эса “Машъал”, “Шўртан”, “Андижон”, “Динамо”, “Сурхон” каби Суперлига талабгорлари бор. Уларнинг фонида Про-Лигада ҳам рақобат вужудга келади.

Ва яна бир жиҳат бор. Суперлиганинг ҳозирги формати бўйича, чемпионлик учун кураш масаласига олтиликка кира олмаган клублар таъсир ўтказа олмайди. Ким чемпион бўлмоқчи, “Пахтакор”ми ёки “Локомотив”? Марҳамат, ўзаро ўйинлар орқали буни ҳал қилсин, ёки Қаршида “Насаф”ни, Тошкентда “Бунёдкор”ни енгиб, шунга эришсин. Эвазига мухлислар учун марказий ва принципиал ўйинлар кўпаяди. Олтиликка кира олмаган клублар эса ўзининг ғамини ейди, улар қуйи лигага сургун бўлмаслик ҳаракатига тушади. Тушиб кетиш эҳтимоли бор клубларнинг 3 та экани эса, рақобатни бироз бўлса-да кучайтиради.

Про-Лигада нега 2 та зона бор?

Про-Лига талабидаги клублар кўп. Ҳаммасини эшитсангиз, тоғни талқон қиламан деб турибди. Бироқ қуйи лига клублари мавсум бошида бошқача, якунида умуман бошқача гапириши ҳам сир эмас. Майли, ўйнасин Про-Лигада. Бироқ минимум талабларга жавоб бергани ҳолатида иштирок этсин.

Про Б зонаси вакиллари жорий мавсум қандай натижа кўрсатаётганидан қатъий назар, ПФЛ талабларини йил чоракларида бажариб бормаса, лига билан хайрлашади. Энди ПФЛ январь ойида стадионларга бориб, аҳволингни яхшила демайди. Чунки клуб бунга улгурмайди, ПФЛ ҳам буни яхши тушунади. Энди ҳаммаси босқичма-босқич бўлади. Айтайлик, июнь якунига қадар сув билан боғлиқ объектлар тахт ҳолатга келиши керак (ҳаммом, ҳожатхона ва ҳоказо). Октябрга қадар эса ечиниш хоналари, уқалаш хоналари, ҳакамлар хонаси тайёр бўлиши лозим. Бунда мавжудлари шунчаки таъмирдан чиқарилиши билан иш битмайди. Камида 20 нафар футболчи душ қабул қиладиган жойда, 1—2 дона шундай хонанинг бўлиши етарли эмас. Яна 2 йилдан кейин мамлакатнинг етакчи клублари мана шу стадионларга бемалол келадиган даражада тартиб ўрнатилиши шарт. Қилинган ишларнинг ҳаммаси кейинчалик клубнинг ўзига қолади.

Агар январь ойидаёқ бориб, стадионингни яхшила дейилса, клуб қўлидаги пулни трибунага, ҳаммомига, майдонига, ечиниш хоналарига, хуллас, турли ишларга бўлиб ташлашга мажбур. Оқибатда биз косметический ремонт деб айтадиганимиз ҳолатгина вужудга келади. Яхшиси, ўша клубларга 2—3 йил вақт бериб, ишларини босқичма-босқич назорат қилиш мумкин. Кимда иш кетаётган бўлса, Про-Лига эшиклари очиқ. Июрь ойида ҳали ҳеч нарса қилинмаган бўлса, ўша клуб билан хайрлашилади.

Шунингдек, келаси йилдан бошлаб майдонлар борасида ПФЛ иш олиб боради. Додамнинг замонидан қолган ажриқ билан мавсумни ўтказиш даври ўтди. Про-Лига клублари ҳам ўз майдонларини талаб даражасига келтириш устида бош қотиради. Керак бўлса банкдан кредит олиб бажаради бу ишни. “Пахтакор” ва “Насаф” каби клублар Ўзбекистон шароитида қандай ишлаётгани, хориж фирмалари бизнинг шароитга нимани таклиф қилиши мумкинлиги борасида ПФЛнинг ўзи ҳам изланади, тавсия қилади.

Кўринишидан Б зона вакилларининг Суперлигага йўл олиши Про А вакиллариникидан осонроқ, тўғрими? Чунки улар кучсиз клублар рақобати орқали плей-оффга етиб келади. Мана шу ерда шошилиш керак эмас. Агар талабгор клуб 1 йил ичида унга қўйилаётган талабларга улгурса, унинг учун эшиклар очиқ. Улгурмаса, натижаси қандай бўлса ҳам, Суперлигага ўта олмайди. Даъвогарлар шуни унутмасликлари шарт. Ҳозир 1 йилнинг ўзида Суперлига талабидаги клубга асос соламаган деяётганлар бор. Марҳамат, уларга назарий жиҳатдан имконият тортиқ қилинди. Улгурилмаса ҳеч қиси йўқ, келаси йил ҳам бор. Про А эса ПФЛ қуйи лигадан истаётган рақобатни юзага келтириши керак. Кутилаётган жиҳат ҳозирча шу.

Ўзбекистон Кубоги

Бунгача ҳар бир клуб финалгача бўлган йўлни тахминан билган. Буни ютсам унга тушаман, уни ютсам бунга рақиб бўламан деган хаёл уларни ортга қадам ташлашга ундаган. Айтайлик, водийнинг яхши бир клуби бор. Кубок сеткасига қараса, Муборакка бориши керак, амаллаб ўтса, Фарғонага келади, кейин Тошкентнинг бир гранди билан тўқнаш келади ва охирида Қарши кутиб турибди. Ўша водий клуби ўзининг имконятини билгани ҳолида, Муборак, Фарғона, Тошкент, Қарши сафарларига кетадиган йўл ҳаражатлари-ю, меҳмонхона чиқимларидан қочиб, кубок деган сўз устига чизиқ тортиб қўя қоларди. Ваҳоланки, кубок ғолиби ОЧЛда иштирок этади.

Энди эса ўша нарса йўқотилди. Кимдир кулиши мумкин финалга “Норин” етиб келадими, деб. Бўлиши мумкин, агар сиз фақатгина шу жиҳат ҳақида ўйлаб, уни ҳангома қилаётган бўлсангиз. Ҳозирги ҳолатда эса “Қўқон-1912”, “Навбаҳор”, “Бухоро”, АГМК каби клубларда ҳам мотивация пайдо бўлади. Улардан бири ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритгудек бўлса, яна бир поғона ўсади, чунки энди ПФЛгина эмас, ОФК талабларига ҳам жавоб бериши керак бўлади, ёмонми?

Формат Англия Лига Кубогидан олинди. Ҳозирнинг ўзидаёқ унинг бўйича янги таклифлар бор. 2019 йилги мавсум аввалида ўша таклифлар ҳам кўриб чиқилади насиб бўлса.

Агар шуларни ҳам тарозини бир палласига қўйсак, қуръанинг иккинчи бор ташланаётгани балки у қадар қўрқинчли кўринмас-а? Биз яхшиси номимизни ёмонотлиқ қилиб, иккинчи бор қуръа ташлайлик. У 2 соатда ўтади, кетади. Про-Лига ҳам, кубок ҳам старт олиб улгурмаганди. Муҳими биз яна 1 йилни йўқотмайлик-да, отни ҳозирданоқ қамчилик қолайлик. Юқоридагиларнинг ҳаммаси энг тўғри ва энг зўр йўл демоқчи эмасмиз. Баъзида Худонинг ўзига ҳам таваккал қилиб турилганидек, яхшисидан умидвормиз. Ўзгаришлар балки ютуғимиз бўлиб хизмат қилса, юзимиз ёруғ бўлади. Ҳозирча эса ҳаммамизга янги форматлар муборак бўлсин!

Автор :
Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика