RU

Последние новости

20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  98 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  15 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  9 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  8 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  16 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   255 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  23 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3

ОКМК тарихга кирган, Ашурматов Қосимовни мағлуб этган учрашувни ёдга оламиз Новости

ОКМК тарихга кирган, Ашурматов Қосимовни мағлуб этган учрашувни ёдга оламиз

"Бунёдкор" - ОКМК учрашуви бугунги кун доирасидаги энг қизиқарли қарама-қаршилик ҳисобланади.

"Бунёдкор"га айни пайтда ғалаба зарур, боз устига жамоа 9та ўйиндан бери уч очко нималигини билмаяпти. "Бунёдкор" стадиони трибуналари ҳам ғалабани соғиниб қолган. Жамоаларнинг Тошкентдаги ўйинлари тарихига назар соладиган бўлсак, 2018 йилгача "Бунёдкор" ўз майдонида олмалиқликларга мағлуб бўлмаганини кўришимиз мумкин. Бу ходиса 2018 йил 28 сентябрь куни Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасида ўтказилган. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги ОКМК ўша йили ўз тарихида илк бор Тошкентда "Бунёдкор"дан 3 очко тортиб олишга эришганди. Финалда эса жуда кучли "Пахтакор" таслим қилинган. "Қалдирғочлар" ярим финалгача "Сўғдиёна" (1:0), "Андижон" (2:1) тўсиғидан ўтган бўлса, ОКМК нисбатан жиддий қаршиликка дуч келган 1/8 финалда "Насаф" мусобақадан чиқариб юборилган бўлса, 1/4 финалда "Машъал" қийинчилик билан ютилган. 

57-дақиқада захирадан майдонга тушган Музаффар Музаффаров биринчи зарбаси билан узоқ масофадан гол уриб ҳисобни очган. 

63-дақиқада Йован Жокичнинг тўп узатишидан кейин Зафар Полвонов боши билан иккинчи голни урган. 80-дақиқада Муроджон Тошматовнинг голи амалда ҳеч нарсани ҳал қилмаган эди. ОКМК эса ўз тарихида илк бор кубок финалига чиққан, Бахтиёр Ашурматов мураббий сифатида илк бор Қосимовни мағлуб этганди. 


Ўзбекистон кубоги. Ярим финал

28 сентябрь. 18:30

"Бунёдкор" - АГМК 1:2  

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Тимур Гайнуллин, Санжар Шоюсупов, Султонмурод Абдурахмонов.

Голлар: Музаффар Музаффаров 57, - 0:1. Зафар Полвонов 63, - 0:2. Муроджон Тошматов 80, - 1:2.

"Бунёдкор": 32. Суҳробжон Султонов, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрамжон Комилов, 5. Дилшод Жўраев, 8. Жавлон Иброҳимов (10. Абдулла Абдуллаев, 90+3), 11. Муроджон Тошматов, 18. Сардор Собирхўжаев, 20. Мирғиёс Сулаймонов (7. Дилшод Аҳмадалиев, 46), 30. Хуршид Ғиёсов (15. Фаррух Икромов, 79), 44. Миржамол Қосимов (9. Шаҳзодбек Нурматов, 62), 99. Филип Раевац (14. Миржаҳон Мираҳмадов, )

Захира: 25. Муроджон Зухуров, 3. Ислом Қобилов, 13. Санжар Қодирқулов,  77. Азизбек Ҳайдаров

АГМК: 12. Роман Абдулов, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 6. Азамат Исроилов (72. Алишер Саматов, 90+5), 9. Зафар Полвонов (16. Милош Трифунович, 68), 11. Жасур Ҳасанов (24. Жавлон Гусейнов, 83), 13. Лутфулло Тўраев (с), 14. Зоҳир Пиримов (71. Жамшид Ҳасанов, 76), 15. Владимир Бубанья, 19. Владислав Касминин, 23. Йован Жокич, 70. Ойбек Қиличев (8. Музаффар Музаффаров, 57)

Захира: 46. Хуршид Ходжаев, 10. Шоҳназар Норбеков, 17. Камолиддин Мурзоев, 22. Абдумалик Абдуллаев,

Огоҳлантиришлар: Ойбек Қиличев 27, Азамат Исроилов 90+4.

Назоратчи: Дмитрий Роман.  

Комиссар: Баҳодир Мирзаев.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика