RU

Последние новости

17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  3 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  3 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  11 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  8 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   245 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  22 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14

ОКМК стадиони прожекторлари 1400 люкс ёруғлик беришни бошлади, аммо... Новости

ОКМК стадиони прожекторлари 1400 люкс ёруғлик беришни бошлади, аммо...

Олмалиқдаги стадион тайёр ҳолатга келган, аммо ёритишда бироз муаммолар бор.

ПФЛ Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси"да бўлди. Янги таъмирдан чиқарилган стадион чими аъло даражага келтирилган. Бироқ, ёритиш тизимида кичик етишмовчилик бор. Стадион ёруғлиги 1400 люкача еткизилган. Бироқ, бу кўрсаткич ОКМКга фақатгина ОЧЛ саралаш учрашувларини ўтказиш имконини беради. Суперлига ва ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинлари учун ёруғлик кўрсаткичи 1600 люкс бўлиши лозим. ОКМК клуби август ойи давомида бу масалани ҳал қилишга кафолат берган.

"Сўнгги икки кун давомида Лига мутахассислари ОКМК стадионида бўлиб, ёруғлик люксларини ўрганди. 8-августга ўтар кечаси ёруғлик даражаси 1400 люксга етказилди.

ОКМК бу билан Чемпионлар лигасининг саралаш учрашувини ўтказишга ҳақли. Бироқ Суперлига ва Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи учун 1400 кўрсаткичи камлик қилади. Шундан келиб чиқиб, стадионда созлаш ва қўшимча техника ўрнатиш ишлари фаол давом этмоқда.

Режага кўра, 11-август куни ОКМК Олмалиқда Суперлиганинг 16-тури доирасида “Олимпик”ни қабул қилади. Мазкур беллашувга қадар Лига мутахассислари ўзгаришлар асосида прожекторни қайта ўрганади. Келишувга кўра, талаб этилган кўрсаткич 1-августга қадар шай бўлиши керак эди. Бироқ баъзи омиллар бунга ҳалал берди. Эндиликда август ойи давомида барча масала ҳал этилиши юзасидан кафолат берилган.  

Майдон майсаси эса расмий учрашувларни қабул қилишга аллақачон тайёр. Ўтган вақт давомида ОКМК мазкур майдонда икки ўртоқлик учрашуви ўтказиб ҳам улгурди. Шундан келиб чиқиб, Лига истисно тариқасида “Олимпик” билан беллашувни Олмалиқда ўтказади", -дейилади ПФЛ баёнотида.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика