RU

Последние новости

11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  2 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   0 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  3 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  5 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  12 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0 02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  7 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1 00:44Мудрик 5 ой деганда гол урди  3 00:14Тухель Англияда иш бошлаши мумкин  2 23:54Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" - ОКМК 5:5  1

ОФК расмийлари Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан учрашди Новости

ОФК расмийлари Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан учрашди

Бугун Чангжоудаги “Olympic Mingdu International” меҳмонхонасида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳамда ОФК расмийлари ва маҳаллий ташкилий қўмита иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда, дастлаб маҳаллий ташкилий қўмита аъзолари номидан мусобақа координатори сўзга чиқди ва Ўзбекистон Олимпия терма жамоасини ушбу турнирдаги иштироки билан қутлади ва терма жамоага турнирда омад тилади. Шунингдек, мусобақа мезбонлари Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига Осиё чемпионати иштирокчиси сертификатини топширишди ва уни Олимпия терма жамоаси сардори Забиҳилло Ўринбоев қабул қилиб олди.

Шундан сўнг, Осиё Футбол Конфедерацияси расмийлари Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзолари билан учрашди ва турнирга тегишли айрим масалалар юзасидан суҳбатлашди.


Таъкидлаш лозим, турнир назоратчи ҳаками Олимпия терма жамоаси вакиллари билан учрашув давомида, ўйин қоидалари бўйича, унга киритилган янгиликлар, фэйр-плей каби масалалар бўйича маълумот берди. Турли роликлар орқали эса терма жамоа вакиллари ўйин қоидаларига киритилган янги ўзгаришлар, вазиятлар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика