RU

Последние новости

12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0

ОФК Кубоги-2021. Рустам Ходжаев: "Ҳозир "Насаф" ёки "Олой" ҳақида бош қотираётганимиз йўқ" Новости

ОФК Кубоги-2021. Рустам Ходжаев: "Ҳозир "Насаф" ёки "Олой" ҳақида бош қотираётганимиз йўқ"

ОФК кубоги гуруҳ босқичи биринчи туридан ўрин олган "Хўжанд" - "Олтин аср" учрашувидан олдин матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманнинг навбатдаги қисмида "Хўжанд" бош мураббийи Рустам Ходжаев ва футболчи Максим Грек қатнашди.




Рустам Ходжаев: "Эртага албатта яхши ва чиройли ўйин кутмоқдамиз. Биринчи ўйин масъулиятини барча ҳис қилиб турибди. Рақиб тажрибали жамоа. ОФК кубогида иштирок этиш кўникмаси мавжуд. Илк баҳсда фақат ижобий натижани қўлга киритишимиз даркор. Қолганини ўйиндан-ўйинга кўриб борамиз".

Максим Грек: "Бизни яхши жамоага қарши қизиқарли учрашув кутяпти. Мухлисларимизни қўллаб-қувватлаб туришади, деган умиддаман". 




- Жамоангизнинг гуруҳдан чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Бу - футбол. Ҳозирдан чиқамиз ёки чиқа олмаймиз демайман. Бундай мусобақада охиригача курашиш керак бўлади. Гоҳида жамоа яхши ўйнаса ҳам натижа чиқмай қолиши мумкин. Агарда жамоам гуруҳдан чиқа олмаса бу муваффақиятсизлик ҳисобланади. Ҳаммаси биз қандай ўйнашимизга боғлиқ. Рақиблардан қўрқмаймиз, лекин ҳурмат қиламиз. Уларнинг кучидан хабаримиз бор. Ўйлайманки, мусобақада яхши ўйин кўрсата оламиз. Биз фақат эртанги баҳсни ўйлаяпмиз. "Насаф" ва "Олой" ҳақида бош қотираётганимиз йўқ.

- "Хўжанд"нинг ОФК кубогига тайёргарлигидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Ҳа. Жамоа ўз тарихида илк бор Туркияда ўқув-йиғин машғулотини ўтказди. Бунинг учун клуб раҳбарларига раҳмат айтаман. У ердаги юқори классдаги жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинлари катта  фойда келтирди. Футболчилар тажрибасини оширишди. 


 



Эслатиб ўтамиз, "Олтин Аср" - "Хўжанд" учрашуви 14 май куни Тошкент вақти билан соат 21:05да бошланади.  

Алтын Асыр (Тур)

Кубок АФК. Группа F . Тур 1

14/05/2021, 22:05

2
:
2
Завершен

FK Khujand

45'
90'

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика