RU

Последние новости

13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  3 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  4 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  3 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  15 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  24 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   7 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  4 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  10 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  15 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0 02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  7

ОФК Бахтиёр Намозовга махсус соврин топширди Новости

ОФК Бахтиёр Намозовга махсус соврин топширди

Шу кунларда Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда футзал ҳакамлари иштирокида семинар бўлиб ўтмоқда.

Бугун ОФК раҳбарияти ҳамюртимиз Бахтиёр Намозовга махсус совринни топширди. Маълумки, 43 ёшли ҳакам ўтган йил ўтказилган пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати финалини бошқарган илк осиёлик ҳакам бўлганди. Шу боис ОФК уни тақдирлашни маъқул кўрди.

ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ҳамюртимиз ҳақида илиқ фикрларни билдирди: "Биз осиёлик футболчи ва ҳакамларни жаҳон ареналарида кўришни ва уларнинг муваффақиятини хоҳлаймиз. Бахтиёр Намозовнинг пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати ўйинларини бошқариб келгани бу Осиё учун катта ютуқ. Эндиликда бошқа ҳакамлардан ҳам шундай натижани кутиб қоламиз".

Маълумот учун, Бахтиёр Намозов мусобақа давомида Польша - Бразилия, Португалия - Бразилия, Бразилия - Таити ўйинларини бошқариб борди. 2009 йилдан бери ФИФА рефериси ҳисобланган Намозов бунгача шунингдек, 2015 йил ўтказилган пляж футболи бўйича Осиё чемпионати ўйинларида ҳам ҳакамлик қилган. Хусусан ўша мусобақанинг финалини (Уммон - Япония баҳси) ҳам Бахтиёр Намозов бошқарган.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика