RU

Последние новости

19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  2 19:05Суперлига. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)   8 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  19 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2 17:26Пранкер ўйиндан олдин МЮ кийиниш хонасига эшитиш мосламаси ўрнатди  3 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  11 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  3 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  6 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  5 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  4 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  17 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  26 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   1 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   8

ЎФФда болалар футболи мутахассислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди Новости

ЎФФда болалар футболи мутахассислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Теги :  ЎФФ
Бугун 15 январь куни Ўзбекистон футбол федерациясида болалар ва ўсмирлар ҳамда оммавий футболни ривожлантириш, малакали мураббийлар тайёрлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ЎФФнинг масъуллари ҳамда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган мутахассислар иштирок этишди.

Аввал маълум қилинганидек, бу йил бутун республика бўйлаб болалар ва ўсмирлар ҳамда оммавий футбол бўйича 1000га яқин мусобақа ўтказиш режалаштирилган.

Тадбир давомида ЎФФ Техник ривожлантириш бошқармаси томонидан йиғилганларга болалар ва ўсмирлар ҳамда оммавий футбол мусобақаларини ўтказиш тартиби ҳамда мураббийларни тайёрлашнинг янги тизими бўйича тақдимот қилинди ҳамда мусобақалар тақвими белгилаб олинди. Мутахассисларга ҳудудларда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришда, мусобақаларни ўтказишда аҳамият қаратиш керак бўлган муҳим жиҳатлар ҳақида кўрсатмалар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, жойларда болалар ва ўсмирлар футболи бўйича иш олиб бораётган мутахассислар ўз ишига қанчалик лойиқ эканини аниқлаш, малакасини текшириш учун улар билан суҳбат ўтказилди. Шунингдек, мураббийларни тайёрлаш бўйича мутахассисларнинг малакаси ҳам синовдан ўтказилди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика