RU

Последние новости

16:35Про лига. "Қўқон-1912" - "Дўстлик"  0 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  3 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  3 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  6 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  5 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  4 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  16 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  25 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   7 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  4 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  10

ЎФФ Халқ таълими вазирлиги билан меморандум имзолади Новости

ЎФФ Халқ таълими вазирлиги билан меморандум имзолади

Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолади.

Меморандум доирасида томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қиладилар:

-мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида улар ўртасида оммавий футбол мусобақалари, мини-футбол, қизлар ўртасида футбол ва бошқа турдаги мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш;

-хорижлик тажрибали мураббийлар ва техник директорлар кузатуви остида минтақаларда футболнинг ривожи учун танланган янги методика асосида болалар ва ўсмирларнинг таълим олишини такомиллаштириш;

-футбол жамоатчилиги иштирокида футбол фестиваллари ва бошқа байрам тадбирларини ўтказиш;

-республика, вилоят, туман (шаҳар) миқёсидаги мусобақалар, футбол фестиваллари, тренинглар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳамда унда малакали мутахассислар иштирокини таъминлаш.

Шунингдек, ўзаро келишувга кўра футболга оид методик ўқув-қўлланмалар яратилиши ҳамда уларнинг тасдиқланишида Халқ таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали мутахассислар жалб этиб борилади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, жорий йилда бутун республика бўйлаб болалар ва ўсмирлар ўртасида 1000га яқин мусобақа ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бу мусобақаларга Халқ таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаол жалб қилинади.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика