RU

Последние новости

10:26"Манчестер Сити"нинг "устуни" ёзда жамоани тарк этади  0 09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  2 09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  1 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1 08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  8 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  1 02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  2 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  7 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  1 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  19 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  10 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  1 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  39

ЎФФ вилоятларда U-10/18 терма жамоаларини шакллантиради Новости

ЎФФ вилоятларда U-10/18 терма жамоаларини шакллантиради

Ёшлар футболига бўлган эътиборни кескин суръатда ошириш мақсадида ЎФФ Ўзбекистон ҳудудидаги барча вилоятларга бўлган эътиборни оширади.

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан ташкилотда "ЎФФ болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси" янгидан тузилди. Болалар спортида фаолият олиб бораётган Маъмур Саидқосимов мазкур бошқармага раҳбар этиб тайинланди. Айни пайтда бошқарма томонидан вилоят футбол федерацияларига 2018 йилда барча вилоятларда U-10, U-14, U-16, U-18 терма жамоаларини шакллантириш ҳақида кўрсатма юборилган. Унга кўра, энди ҳар бир вилоятда барча ёш тоифасидаги терма жамоалар шакллантирилади. Натижада ЎФФ барча ёшдаги терма жамоалар футболчиларини кўп йиллар давомида кузатиб бориш имконига эга бўлади. 

Шунингдек, вилоят футбол федерациялари энди ҳудудий лигаларни йўлга қўйган ҳолда олий лига ва биринчи лига жамоаларининг футбол мактаби тарбияланувчилари учун мусобақани йўлга қўйишлари лозим бўлади. ОФК талабига кўра, 18 ёшдаги Республика чемпионати 5та ҳудудда, 14 ва 16 ёшли футболчилар 7та ҳудудга бўлинган ҳолда ўзаро баҳс олиб борадилар. 10 ёшли футболчилар эса шаҳар фестивалларида қатнашиб туришлари кифоя. Энди олий ва биринчи лигадаги ҳар бир жамоанинг болалар футболида ўз тарбияланувчилари бўлиши шарт сифатида белгилаб қўйилади. 

Режага кўра, ҳар бир вилоятнинг 10-18 ёшли футболчиларидан иборат терма жамоалари шаклланади. Бу эса ўсмирлар терма жамоасининг бош мураббийи сараланган футболчилар ичидан, яхшиларни элаклаб олиш имконини беради.

19 ёшдан ошган аксарият футболчилар учун энди ёшлар лигасига кенг йўл очилади. Шунингдек, биринчилардан бўлиб Тошкент шаҳрида 2018 йилдан эътиборан U-17 ва U-19 чемпионатлари старт олад. Шу кунгача болалар чемпионатидан иккинчи лига ўртасидаги тафовут пайдо бўлгани учун кўплаб истеъдод эгалари ўз фаолиятларини эрта якунлаб бораётган эдилар. Шунингдек, ЎФФнинг махсус дастури асосида ёшни кичрайтиришга қарши жиддий кураш олиб борилади.


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика