RU

Последние новости

15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  20 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0 12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  4 11:58Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз  2 11:38Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйин учун тахминий таркиби  24 11:23"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Сойибов Комроншоҳ  0 10:58"Реал Мадрид"нинг келаси ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2 10:27Goal нашри тен Хаг давридаги МЮнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:55Кевин де Брюйненинг навбатдаги клуби деярли маълум  2 09:29"Барселона" ҳали ҳам Левандовски трансфери бўйича еттита клубдан қазрдор  8

ЎФФ ва Япония Футбол Ассоциацияси ўзаро ҳамкорлик қилади Новости

ЎФФ ва Япония Футбол Ассоциацияси ўзаро ҳамкорлик қилади

Аввал хабар берганимиздек,бугун 17 ноябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Токио шаҳрида Япония Футбол Ассоциацияси Президенти Ташима Кодзо билан расмий учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоцияцияси ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди.
Ушбу келишувасосида ҳар икки мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинларини ўтказиш, турли мусобақалар ва мавсумий йиғинларни ташкил этиш, ЎФФ ва ЯФА терма жамоалари мураббийлари ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоциацияси мураббийлари ва тиббиёт ходимлари учун ўқув семинарлари ташкил этиш, футбол академияси мураббийлари ва бошқарув ходимлари ўртасида билим ва тажрибаларни алмашиш, болалар футболи бўйича мураббийлик курсларини ташкил этиш борасида ҳам келишувга эришилди.


Бундан ташқари,  Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоциацияси ҳакамликни ривожлантириш ва тажриба алмашиш борасида ҳам ҳамкорлик қиладиган бўлди.

“Япония Футбол Ассоциация билан келишувга эришилгани ўзбек футболи учун жуда катта фойдаси тегади, деб ишонаман. Япония каби футболи ривожланган мамлакатлар билан яқин ҳамкорлик қилиш орқали Ўзбекистон Футбол Федерацияси ходимларининг тажрибасини ва малакасини ошириш мақсад қилинган”, – дейди ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика