RU

Последние новости

12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  1 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  2 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  10 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  17 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   5 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  3 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  8 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  14 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0 02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  7 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1

ЎФФ "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан меморандум имзолади Новости

ЎФФ "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан меморандум имзолади

Теги :  ЎФФМаҳалла
Ўзбекистон футбол Федерацияси "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан меморандум имзолади.

Ўзбекистон футбол федерацияси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, улар ўртасида футболни оммалаштириш ҳамда мухлислик маданияти ривожлантириш борасида яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзолади.

Меморандумга кўра, Ўзбекистон футбол федерацияси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорликда болалар ва ўсмирлар футболи оммавийлигини таъминлаш мақсадида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун бепул футбол гуруҳлари ташкил этиш, ҳаваскор футболчилар ўртасида ўтказиладиган “Футболимиз келажаги”  ва “Чарм тўп” турнирларини ташкил этиш ва ўтказиш, уларда ўзини ҳар томонлама кўрсата  олган ҳаваскор футболчиларни профессионал жамоаларга тавсия қилиш, жойлардаги маҳалла болалари ўртасида  турли футбол фестиваллари, байрам тадбирлари ташкил этиш, маҳаллаларда барпо этилган футбол майдонларидан мақсадли фойдаланиш ишларини йўлга қўйиш, уларни асосан болалар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақалар учун мувофиқлаштириш каби чора-тадбирларни амалга оширади.

Ҳамкорликда ўтказиладиган ҳудудий ва республика миқёсидаги футбол мусобақаларида ғолибликка эришган футболчилар ва уларнинг мураббийлари мунтазам равишда рағбатлантирилиб борилади.


Тез орада Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликлари билан ана шундай меморандумлар имзоланиши кутилмоқда.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика