RU

Последние новости

21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  50 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  26 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  19

ЎФА ва "Локомотив" Равшан Муқимовни тақдирлади Новости

ЎФА ва "Локомотив" Равшан Муқимовни тақдирлади

"Локомотив" ПФК спорт директори Равшан Муқимов муборак 60 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан кеча бўлиб ўтган Про лига 1-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Локомотив" учрашуви пайтида ЎФА ҳамда "Локомотив" ПФК раҳбарияти томонидан тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Тадбирда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ЎФА таъсис этган "Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси" учун махсус кўкрак нишонини топширди. Шунингдек, "Локомотив" ПФК вице-президенти Тўлабек Акрамов нақшинкор рамка ичига солинган "Муқимов 60" ёзувли футболкани клуб совғаси сифатида тақдим этди. Тақдирлаш маросимида ЎФА президенти маслаҳатчиси Аваз Азизхўжаев билан ЎФА фахрийлар Кенгаши раиси Тўлаган Исоқов ҳам иштирок этди.

Маълумот ўрнида шуни айтишимиз мумкин, Равшан Муқимов бир неча йиллардан бери "Локомотив"даги фаолияти орқали ўзбек футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 2002 йил "Локомотив" ПФК ташкил этилганидан бери Равшан Қобилович клуб спорт директори лавозимида фаолият юритиб келяпти. Равшан Муқимов бир қанча шогирд етиштириб чиққани билан ҳам футболимиз кишилари орасида ҳурмат ва эҳтиром қозонган.

Фурсатдан фойдаланиб, Равшан Муқимовни қутлуғ 60 ёши билан муборакбод этамиз. У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ҳамда ўзбек футболи ривожи учун ҳисса қўшишда давом этишларини тилаймиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика