RU

Последние новости

15:13ЖЧ-2026 саралаши. Ҳаммани "савалаётган" Япония ва Австралиянинг асосий таркиблари маълум  0 14:59Про лига 23-турига ҳакамлар тайинланди. Марказий учрашувда ВАР ишлайди  0 14:21Жирков: "РПЛда 99,9% эҳтимол билан "Зенит" чемпион бўлади"  0 14:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди, лекин футболчининг бундан хабари йўқ  1 13:31Мюллер фаолиятини 2025 йилнинг ёзида якунлаши мумкин  0 13:00"Ал Қодисия" Руй Виторияни ишга таклиф қилмоқчи  0 12:27Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат  9 12:06"Милан" устози эски танишини Италияга олиб келмоқчи  0 11:45Марко Ройс нима сабабдан Саудия Арабистони клублари таклифини қабул қилмаганини айтди  1 11:20Дидье Дешам: "Тўпни ҳужумга етказишда муаммога дуч келдик"  0 11:00Ўзбекистон терма жамоасининг БАА билан ўйин учун тахминий таркиби  27 10:37"Барселона" ёзда бомба трансферни амалга оширмоқчи  17 09:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  0 09:20"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли футболчиси жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи  2 08:40"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди  6

ЎФА майдонида “Наврўз фестивали” бошланди Новости

ЎФА майдонида “Наврўз фестивали” бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тавсиясига биноан Тошкент шаҳар футбол федерацияси 2004 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида "Наврўз фестивали"ни ўтказишга киришди.

Бундан кўзланган мақсад  Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини шакллантириш, унинг таркибига истеъдодли футболчиларни саралаб-танлаб олишдан иборат.

Саралаб олиш масъулияти яқин ўтмишнинг таниқли футболчиси Азамат Абдураимов зиммасига юклатилган. 16 ёшли ўсмирлар термасини бошқаришга бириктирилган Абдураимов бошчилигидаги селекционерлар гуруҳи  мусобақа давомида Тошкент, Қашқадарё ва Намангандаги истеъдодли футболчиларнинг хатти-ҳаракатларини кузатишади, хулоса қилишади.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси жорий йилда шаклланади, 2019 йили Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Агар саралашдан муваффақиятли ўтса 2020 йил Осиё чемпионати финал босқичида қатнашади. Ушбу қитъа чемпионатида ярим финалга қадар етиб борган ўсмирлар терма жамоаларига эса  2021 йилда бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионатида қатнашиш йўлланмаси берилади.

Бугун ЎФФ сунъий майдонида иккита ўйин бўлиб ўтди:

20 март.
"Пахтакор" (Тошкент) - "Насаф" (Қарши) – 2:1
"Odil Junior" (Наманган) - "Локомотив" (Тошкент) – 1:1

22 март.
"Odil Junior" - "Спартак"
"Бунёдкор" - "Насаф"

24 март.
"Пахтакор" - "Odil Junior"
"Локомотив" - "Насаф"

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика