RU

Последние новости

08:04Гвардиола бир шарт билан Италия клубларидан бирини бошқаришга розилигини маълум қилди  0 07:36Модричнинг "Реал Мадрид"даги келажаги маълум  0 01:40Миллатлар лигаси. Австриядан 5:1, Грециядан ғалаба ва Фарер ороллари — Латвия ўйинида дуранг  1 01:12Коке "Атлетико"нинг 2014 йилги чемпионлиги ҳақида: "Ўзимни FIFA ўйинидаман деб ўйладим. Ўшанда "Барселона"да Месси, "Реал"да эса Роналду бор эди, даражани ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг"  3 00:50Биласизми? БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин   14 00:18БАА Тошкентга тўртта йўқотиш билан келди  7 23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:58Миллатлар лигаси. Англия, Мальта ва Шимолий Македониядан ғалаба, Лихтенштейн — Гибралтар ўйинида нурсиз дуранг  0 22:40Балотелли А Серия клубига ўтишга яқин  0 22:12Эшитдик-да! Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда бориб келади  7 21:59ЖЧ-2026 саралаши. БАА Тошкентга тўлиқ бизнес класслик самолётда учиб келди  8 21:26Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?  2 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 20:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 89-дақиқада урилган гол эвазига Аргентина билан иккинчи ўйинда дуранг қайд этди  10 20:05Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга мағлуб бўлди  13

«ЎФА Кубоги» ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди Новости

«ЎФА Кубоги» ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди

ЎФА ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолагани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мазкур меморандум асосида юртимиздаги Олий таълим муассасалари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Кубоги” мусобақаларини ўтказиш Низоми тасдиқлан.

Бугун, ЎФА мажлислар залида ушбу мусобақа ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ЎФА ва ЎзПФЛ ходимлари, ҳудудий федерация раҳбарлари, Олий ва махсус-ўрта таълим вазирлиги вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Бош котиби Сардор Рахматуллаев, Профессионал Футбол Лигаси Бош директори Омон Ғафуров мусобақанинг моҳияти, ташкил этиш ва ўтказиш қонун-қоидалари хусусида гапирар экан, мазкур мусобақани ўтказишдан кўзланган мақсад ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш, ёшларни соғломлаштириш учун футбол ўйинларига жалб этиш, улар орасидан иқтидорлиларини танлаб олиб, турли терма жамоаларга тавсия этишдан иборат эканлигини таъкидлашди.

«ЎФА Кубоги» мусобақаси 3 босқичда ўтказилиб, якунда ғолиб аниқланади ва мусобақа ташкилотчилари томонидан тақдирланади. Мусобақанинг 1-босқичи шу йилнинг март ойида бошланиб, унда ҳудудларда жойлашган Олий ўқув юртлари футбол жамоалари уй-меҳмон тизимида баҳс олиб боришади.

2-босқич апрель ойида тўрт минтақада ташкиллаштирилади. Унга кўра Наманган шаҳрида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари бўйича 1-босқич ғолиблари ўзаро куч синашишса, қолган минтақалар қуйидагича тақсимланган: Самарқанда шаҳрида Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд, Урганч шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм, Тошкент шаҳрида эса Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри вакиллари кураш олиб боришади.

3-босқич - финал қисми май ойида пойтахтда ўтказилади. Табиийки, унда 2-босқич ғолиблари бош соврин учун майдонга тушишади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика