RU

Последние новости

15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  23 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0 12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  5 11:58Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз  2 11:38Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйин учун тахминий таркиби  24 11:23"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Сойибов Комроншоҳ  0 10:58"Реал Мадрид"нинг келаси ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2 10:27Goal нашри тен Хаг давридаги МЮнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:55Кевин де Брюйненинг навбатдаги клуби деярли маълум  2 09:29"Барселона" ҳали ҳам Левандовски трансфери бўйича еттита клубдан қазрдор  8

ОЧЛ финали олдидан матбуот анжумани ташкил этилди Новости

ОЧЛ финали олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

Бугун Саудия Арабистонида Осиё чемпионлар лигасининг дастлабки финал учрашув бўлиб ўтади. "Ал Ҳилол" - "Урава Редс" баҳси бизнинг вақт билан соат 21:15да бошланади.


Кеча ўйиндан олдинги анъанавий матбуот анжумани ташкил қилинди. "Урава Редс" бош мураббийи Такафуми Хори саволларга жавоб қайтарар экан, биринчи финалдан олдин қуйидаги гапларни айтди:

- "ОЧЛ финалида "Ал Ҳилол"га қарши баҳс юритиш ажойиб бўлади. Чунки бу Осиёнинг энг кучли клубларидан бири. Мен жамоани қабул қилиб олаётганимда финалга қадар етиб келишимизни умуман ўйламагандим. Биз босқичма-босқич ўсиб бордик. Финалга чиқиш ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг учун катта меҳнат талаб қилинади".

- "Биз бу ерга келиш учун 9,600 км. масофани босиб ўтдик. Бекорга келмаганимизни исботлашга ҳаракат қиламиз. Саудия клублари жисмоний жиҳатдан кучли. "Ал Ҳилол" эса ўйин томонлама ҳам кучли. Биз Япониядан 200 кишидан кўп бўлиб келдик, ҳамма жамоамизни қўллаб туришга тайёр".

Матбуот анжуманида "Ал Ҳилол" бош мураббийи Рамон Диас ҳам иштирок этди. Мураббий муҳим беллашув олдидан шундай деди:

- "Бизда яхши ўйинчилар кўп ва шогирдларимга тўлиқ ишонаман. Масалан, жамоамиз сардори Осама Хавсави терма жамоада мунтазам ўйнаб келмоқда. "Ал Ҳилол" қийин вазиятларда қандай ўйнашни билади. Саудия Арабистонининг жаҳон чемпионатига чиққани кўплаб футболчиларга ижобий таъсир қилди. Улар энди клуб миқёсида ҳам нимагадир эришишмоқчи".

- "Биз ярим финални ажойиб тарзда ўтказиб, финалга қадар етиб келдик. Энди бош мақсад Кубокни қўлга киритиш. Рақибни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик, "Урава" яхши клуб, лекин уларнинг ҳам ожиз томонлари бор. Ким хатога камроқ йўқ қўйса ўша Осиё чемпионлар лигасини ютади".

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика