RU

Последние новости

00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  0 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  0 23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  0 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  9 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  3 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  9 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  4 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  13 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  5 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  6 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  1 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  1 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  25 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   9 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  6

ОЧЛ. Ҳужуми кучли АГМК ҳимояси заиф "Ал Гарафа"га қарши Новости

ОЧЛ. Ҳужуми кучли АГМК ҳимояси заиф "Ал Гарафа"га қарши

Бугун Осиё яшил майдонларида Чемпионлар лигаси плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади.

Бугун АГМК Қатарда ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун ўйнайди

ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун АГМК жамоаси бугун Қатарда "Ал Гарафа" меҳмони бўлади. Агар олмалиқликлар Доҳадан зафар билан қайтишса, ўзларини гуруҳ беллашувларига олиб чиқиш билан бирга "Насаф" учун ОФК кубоги эшикларини ҳам очади. Акси бўлса, унда Қосимов шогирдларининг ўзи ОФК кубогида ўйнайди. АГМКнинг ғалабаси бизга бир эмас, иккита муҳим воқеликни тақдим этади.

Аль-Гаррафа

Лига Чемпионов AFC. Квалификация . Тур final

07/04/2021, 20:20

1
:
0
Finished AET

АГМК

Jovan Djokic - 120'

45'
90'
120'
120'  Jovan Djokic

Ҳимояси заиф бўлган "Ал Гарафа" легионерларга таянади

"Ал Гарафа" таркибида 6 нафар легионер бор. ОЧЛга эса хорижлик ўйинчилар 3+1 кўринишида "заявка" қилиниши мумкин. Бу ҳолатда доҳаликлар кот-д'Ивуарлик икки футболчини рўйхатга киритишмади. Булар: марказий ҳимоячи Уилфрид Канон (бўйи 188 см) ва марказий ҳужумчи Жонатан Коджиа (бўйи 191 см). Бу эса жамоага бир йўла ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда бир муаммони тақдим этиши мумкин. Уларнинг ўрнида майдонга тушадиган маҳаллий ўйинчилар бўй жиҳатидан у қадар баланд эмас ва бу стандартлардан ҳимояланишда ҳам, стандартларни ижро этишда ҳам панд бериши мумкин. Ўзи шундоқ ҳам ўйини ва натижаларида етарлича муаммолари бор жамоа учун бу қўшимча бош оғриғи бўлиши биз учун яхши.

"Ал Гарафа"нинг ҳимояси жуда заиф. Жамоа 2021 йил барча мусобақаларда 14та ўйин ўтказди ва 14та гол уриб, 29та гол ўтказиб юборди. Ўртача ҳар ўйинда биттадан тўп киритиб, иккитадан тўп олиб чиқилмоқда. Бир қарашда бизникиларнинг ғалабаси учун яхши ишора бераётган статистика.

Эктор Морено, орқа фонда эса Ку Жа Чол.


Мақола ёзишдан олдин "Гарафа"нинг охирги 10дан ортиқ ўйинлари лавҳаларини кўриб чиқдим. Биринчи хулоса: Жуда заиф ҳимоя. Рақиблар ҳимоячилардан осонгина ўтиб кетишмоқда, ҳимояланишда агрессивлик ва тезлик йўқ. Яна бир муаммо ҳимоячиларнинг тўғри жой топа олмаслиги, ўтказиб юборилган қатор голларда айнан тўғри позиция танлай олмаслик ва рақибни тўғри ёполмаслик голга олиб келган.

Иккинчи хулоса: Бу жамоани қарши ҳужумларда осон нокдаун қилиш мумкин. Юқорида ёзганимдек ҳимояланишда тезлик ва тўғри позиция танлашдаги муаммолар сабаб қарши ҳужумларда "Гарафа" жиддий муаммоларга дуч келади.

Учинчи хулоса: Стандартлардан кўп гол ўтказиб юборади. Иккинчи қаватдаги бўш ва ишончсиз ўйин сабаб стандартлардан кейин кўп гол ўтказиб юборадиган жамоа.

Тўртинчи хулоса: Ўйин Софьян Ҳанни орқали қурилади. Жамоанинг мияси жазоирлик Софьян Ҳанни ҳисобланади. Ҳужум ортида ҳаракат қиладиган Ҳанни ҳужумларни ривожлантиришда асосий "калит" вазифасини бажаради. Сифатли пас берадиган футболчи асосан олдинга ўйнайди. Шериклари бўш зонага югуришни бошлаганини пайқаган ҳамон нозик пас билан уни тўп билан таминлайди. Софьяннинг кесма пасларидан ҳам эҳтиёт бўлиш зарур, бундай ақлли ўйинчи учун 90 дақиқа давомида биргина имкон туғилса бас, жамоадошини бирга бир вазиятга чиқариб юбориши мумкин. Ҳужумлардаги яна бир муҳим ўйинчи 7-рақамдаги Моаяд Ҳассан. Асосан ўнг қанотда ҳаракат қиладиган Ҳассанда яхши пас ва яхши зарба бор. Жарима зарбаларини ҳам яхши ижро этади. АГМК аъзолари унга жарима майдончаси ичида ёки атрофида дарвоза томон тепишга имкон бермасликлари керак. Акс ҳолда, бу яхшиликка олиб келмаслиги мумкин.

Жазоирлик Софьян Ҳанни.


"Ал Гарафа" асосан легионерларга таянади. Марказда тўлиғича хорижликлар тўп тепишида. Адлен Гедиура ва Ку Жа Чол марказга жавоб берса, Софьян Ҳанни ҳужум ортида. Асосий ҳужумчи Коджиа "заявка"га кирмаганини инобатга олсак, бугун ҳужумда 13-рақамдаги Аҳмед Алаадинни кўрсак ажаб эмас. 28 ёшли Алаадин баланд бўйли эмас (177 см) ва бу иккинчи қаватда олмалиқликлар ҳимоячиларига устунлик бериши мумкин.


Тахминий таркиблар

ОЧЛ-2021. Плей-офф босқичи ўйини.

07.04.2021, 20:20

"Ал Гарафа" — АГМК

Доҳа, "Суҳаим Бин Ҳамад" стадиони.

"Ал Гарафа" (4-2-3-1): 21.Юсуф Ҳассан; 8.Юсуф Муфта, 3.Тамим Ал Муҳаза, 15.Эктор Морено, 24.Ҳомам Аҳмед; 17.Адлен Гедиура, 10.Ку Жа Чол; 7.Моаяд Ҳассан, 94.Софьян Ҳанни, 11.Отман Ал Яҳри; 13.Аҳмед Алаадин.


АГМК (4-3-3): 1.Ботирали Эргашев; 77.Дилшод Аҳмадалиев, 7.Сардор Раҳмонов, 8.Бобур Йўлдошев, 2.Акром Комилов; 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов, 22.Санжар Шоаҳмедов; 94.Элвин Фортес, 10.Ҳусниддин Ғофуров, 18.Александр Касьян.


Ҳужуми кучли, аммо ҳимояда муаммолари бор АГМК

Бугунги рақибларнинг умумий ҳолати бир-бирига ўхшашиб кетади. АГМКда ҳам ҳужум кучли, аммо мавсум аввалидаги ўйинлардан келиб чиқсак марказий ҳимояда муаммолар бор. Дарвозабон масаласи ҳам бор. Суперлиганинг ортда қолган 4 турида жамоа дарвозасини 3 нафар кипер қўриқлади. Жамоага янги келган Ботирали Эргашев "Навбаҳор" ўринбосарларига қарши тўлиқ ўйнаган ва бугун катта эҳтимол айнан уни асосий таркибда кўрсак керак. Бундан ташқари, худди Ботирали каби 1-турда "Локомотив"га қарши жароҳат олган Бобур Йўлдошевнинг қайтиши ҳимоядаги муаммоларни камайтириш мумкин. Клуб матбуот хизмати кеча ўйин олдидан расмий машғулотдан фото ва видеоларни жойлади. Унда Йўлдошев умумий гуруҳда шуғулланганини кўриш мумкин. Демак, катта эҳтимол Бобур таркибга қайтади.

Юқорида "Ал Гарафа" ҳимоясидаги уч жиҳатга урғу бериб ўтгандим. Ўша уч жиҳат бугун Миржалол Қосимов учун таомни маромига етказишда асосий "масаллиқ" вазифасини ўташи керак. Олмалиқликларда ҳужум кучли, рақибда эса ҳимоя кучсиз. АГМК жамоасида тезкор вингерлар бор (Фортес ва Ғофуров) ва улар қарши ҳужумларни кўп ўтказиб юборадиган рақибни жазолай олишади. Миржалол Қосимов жамоалари стандартларда доим кучли бўлиб келган ва рақибда охирги беллашувларда бунинг акси. Иккинчи қаватда жуда кучли ҳисобланган Касьянга ўйнайвериш керак. Бундан ташқари, марказий ҳимоячилар ҳам стандартларда фаол бўлишади.


Рақибнинг қанот ҳимоячилари ҳужумга актиқ қўшилишади ва аксар ҳолларда ортга қайтишга улгурмай қолишади. Бу эса Фортес ва Ғофуров учун муҳим омил бўлиши зарур. Қатарликларнинг ҳимоясидаги камчиликларни санадик, лекин марказдаги ўйинчиларига эътибор бермасак тўғри бўлмайди. Эҳтимол айнан Гедиура ва Ку Жа Чол рақиб ҳужумларини ҳимоягача етиб боришига тўсқинлик қилар. Ҳар ҳолда бу икки шоввоз тезлик борасида мақтана олмасада, тажриба борасида мақтана оладилар. Катта ўйинларда эса тажриба муҳим омил ҳисобланади.


Тезкор гол АГМК учун жуда муҳим

Қосимов шогирдлари учун тезкор гол киритиб олиш жуда муҳим. Агар АГМК буни уддалай олса, уёғига ишлар беш бўлади. Мезбонлар катта куч билан олдинга ўтишга мажбур бўлишади, бу эса қарши ҳужумларда "Гарафа"ни осон "ушлаш" имконини беради. Мураббийлар эътибор қаратиши керак бўлган яна бир жиҳат бу - тўп назоратини рақибга бериб қўймаслик. Яъни, тўп олмалиқликлар кўпроқ бўлиши зарур. Ҳанни, Чол ва Ҳассан каби ўйинчилари бор жамоада тўп бўлиши сизнинг дарвозангизга исталган пайт хавфли ҳужум бўлиши мумкинлигини англатади.

Ҳар икки жамоанинг бугунги ҳолатидан келиб чиқиб АГМКдан фақат ғалаба кутяпман. Лекин, ҳаммаси битта ўйинда ҳал бўладиган баҳсда нима бўлишини тахмин қилиш мураккаблашади. Охирги пайтлардаги омадсизликларга қарамай, мезбонлар битта учрашувга кучли "настрой" қилиб ғалаба қозониб кетишлари ҳеч гап эмас. Бунда концентрацияни йўқотмаслик муҳим.

АГМК ва футболимизга бугун омад!

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика