RU

Последние новости

17:48Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  8 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  3 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  3 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  12 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  3 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2

ОЧЛ-2021. Машарипов ва "Шабаб Ал Аҳли" Ар-Риёдга етиб келди Новости

ОЧЛ-2021. Машарипов ва "Шабаб Ал Аҳли" Ар-Риёдга етиб келди

ОЧЛ-2021нинг гуруҳ босқич учрашувлари бошланишига ҳам оз қолди.

Олмалиқнинг АГМК клуби кеча тунда Саудия Арабистони пойтахтига етиб боргани ҳақида хабар берган эдик.

ОЧЛ-2021. АГМК Саудия Арабистонига етиб борди

"A" гуруҳида АГМКга рақиблик қиладиган БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси ҳам кеча тунда қирол Ҳолид номидаги Ар-Риёд аэропортига етиб келди. Таркибида ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳам бор дубайликларни Саудия Арабистони футбол Федерацияси вакиллари кутиб олишди ва меҳмонхонагача кузатиб боришди.

"Шабаб Ал Аҳли" жами 28 нафар ўйинчини "заявка"дан ўтказди. Улар орасида осиёлик футболчи лимити учун Жалолиддин Машарипов рўйхатга киритилган. Азиз Ғаниевда жароҳат бор, Одил Ҳамробеков эса ОЧЛ "заявка"сига киритилмаган.


Эслатиб ўтамиз, Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қиладиган "A" гуруҳида "Шабаб Ал Аҳли"дан ташқари, "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони), АГМК (Ўзбекистон) ва "Истиқлол" (Тожикистон) жамоалари жой олишган.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика