RU

Последние новости

00:11Томас Тухель Англия терма жамоаси бош мураббийига айланади  0 23:46Владо Радманович: "Мундиал сари дастлабки жиддий қадамни ташладик. Ноябрь ойидаги учрашувларда Сречко Катанецнинг ўзи терма жамоани майдонга бошлаб тушади"  15 23:26Отабек Шукуров: "Журналистлар Эронга қарши дурангни мағлубиятдек қабул қилмоқда. Илтимос, бизни қўллаб-қувватланглар ва ҳар бир очкони қадрлайлик"  23 23:05ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қатарни йирик ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олди  77 22:45Ла Лига президенти ФИФАдан Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини бекор қилишни талаб қилди  2 21:56Бобир Абдихолиқов: "Халқимизни ғалаба билан табриклайман. Муҳим уч очкони қўлга киритдик"  23 21:38ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси КХДРни мағлубиятга учратди  12 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА 1:0  20 21:14"Ҳар бир олинган очко бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштирмоқда" – Отабек Шукуров  49 20:40ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Тошкентдаги ажойиб оқшомда БААдан устун келди  588 20:15Погба: "Ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас"  4 19:48Бонуччи фаолиятидаги энг мураккаб рақибни айтди — у Месси ёки Роналду эмас  1 18:43"Манчестер Юнайтед" 6 миллионга сотган футболчисини 20 миллионга қайтариб олмоқчи  1 18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  6 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  19

ОЧЛ-2018. “Насаф” – “Персеполис”. Ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида Новости

ОЧЛ-2018. “Насаф” – “Персеполис”. Ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида

2 апрель душанба куни Қаршидаги “Марказий” стадионда, “Насаф” ҳамда Эроннинг “Персеполис” клублари ўртасида ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичининг 5-тур учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашув соат 19:30да бошланади.

Ушбу учрашувдан бир кун аввал, яъни эртага якшанба куни ўйинолди расмий тадбирлар бўлиб ўтади.

“Персеполис” вакиллари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани соат 12:00да бошланади. Унда жамоа бош мураббийи ва жамоанинг бир нафар футболчиси иштирок этишади.  

"Насаф" устози ва бир нафар футболчи иштирокидаги матбуот анжумани эса 12:30да бошланади.

Ўйинолди матбуот анжуманлари “Марказий” стадионнинг анжуманлар залида бўлиб ўтади.

Шу куни ҳар иккала клуб расмийлари иштирокидаги йиғилиш (митинг) соат 13:30да бошланади. Йиғилиш ҳам “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Унда бир қатор ташкилий масалалар қатори, бўлажак учрашувда жамоаларнинг қандай либосларда майдонга тушишига аниқлик киритилади.

“Насаф”нинг ўйинолди расмий машғулоти эртага  соат 18:30да бошланади.

“Персеполис” жамоасининг ўйинолди расмий машғулоти эса соат 19:30да бошланади. Ўйинолди расмий машғулотлари ҳам  “Марказий” стадионда ўтказилади.

Журналистларга расмий машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқасини кузатиш имконияти берилади.

Ўйинолди матбуот анжуманларида ва жамоаларнинг расмий машғулотларида клуб томонидан аккредитациядан ўтган журналистлар иштирок этишлари мумкин.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика