RU

Последние новости

18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  3 18:39Аббос Файзуллаев - ЦСКАнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси  3 18:22ЎФА ходими: Файзуллаев эртанги ўйинга тайёр   8 17:43Роналду "Барселона" футболчиси билан ҳазиллашди  4 17:25"Барселона" раҳбарияти Хавидан iPhone ва iPad'ларни қайтаришни сўрамоқда  9 17:01Испаниянинг мағлубиятсиз серияси нечта ўйинга етди?   2 16:45Аббосбек Файзуллаев эртага майдонга туша оладими?!  17 16:41Тошкентга келган БАА ҳужумчиси охирги уч ўйинда дарвозага умуман аниқ зарба бермади  11 16:36"Арсенал"ни стандартлар бўйича Европанинг энг кучли жамоасига айлантирган мураббий  1 16:20"Барселона" "Арсенал"дан текинга футболчи олмоқчи  0 16:01Симеоне январда кетмоқчи эмас  0 15:42Иньеста ростдан ҳам "Реал"га мухлис бўлганми?  4 15:21Холанд журналистлардан узр сўради  2 14:54"Ливерпуль" футболчисининг голи Жек Грилишга 500 фунтга тушди  2 14:20Погба Франция чемпионатига қайтишга яқин  1

ОЧЛ-2018: “Насаф” – “Ал Садд”. Ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида Новости

ОЧЛ-2018: “Насаф” – “Ал Садд”. Ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида

5 март душанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда ОЧЛ-2018 3-тур доирасидаги “Насаф”- “Ал Садд” учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашув соат 18:30да бошланади. Ўйиндан бир кун аввал, яъни 4 март куни бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Соат 12:30да “Ал Садд” вакиллари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади.

Соат 13:00да  эса “Насаф”  вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади. Матбуот анжуманлари “Марказий” стадионда ташкил этилади.

Шу куни ҳар иккала клуб  менежерлари иштирокида  йиғилиш (митинг) ҳам бўлиб ўтади. Унда ташкилий масалалар қатори, жамоаларнинг учрашувда қандай рангдаги либосларда майдонга тушишига аниқлик киритилади. Йиғилиш “Марказий” стадионимизда бўлиб ўтади ва соат 14:00да бошланади.

Шунингдек 4 март куни “Марказий” стадионда ҳар иккала жамоаларнинг ўйинолди расмий машғулотлари ҳам ўтказилади. “Насаф”нинг машғулоти соат 17:30да  бошланади.

“Ал Садд” жамоасининг машғулоти эса соат 18:30да бошланади.

Ўйинолди расмий машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқасини ОАВлари вакиллари кузатишлари мумкин бўлади.  


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика