RU

Последние новости

16:25"Арсенал" ашаддий рақибидан футболчи олмоқчи  2 16:05Olamsport: Ўзбекистон россиялик хоккейчини маҳаллийлаштирмоқда, Макгрегор Ҳиндистонда жанг қилиши мумкин ва бошқа хабарлар  0 15:37Футзал. Катта футболда "ғарқ" бўлиш арафасида турган "Металлург"нинг футзал жамоаси дербида ғалаба қозонди  0 15:19"Металлург"нинг тақдири 24 декабрга қадар маълум бўлади. Акс ҳолда "Олимпик", "Хоразм" ёки "Локомотив"дан бири Суперлигада қатнашади  33 14:55Футзал. БМБ 12та гол урди, Тошкент дербисида жанговар дуранг  0 14:34Эшитдик-да! ЎФАда Бош котиб ўзгаради  4 14:31Максим Шацких "Пахтакор"даги 3 мавсумлик фаолиятини изоҳлади  10 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғинни бошламоқда, кимлар чақирилгани ҳам маълум  2 13:38Расман: "Бунёдкор" жамоани Суперлигада олиб қолишга катта ҳисса қўшган ўйинчи билан шартномани 2 йилга узайтирди  1 13:05"Қизилқум" сербиялик мураббий билан 1 йиллик шартнома имзолади   1 12:58"Барселона" афсонаси "Милан"ни бошқариши мумкин  1 12:27Расман: Футзал ва соҳил футболи учун алоҳида федерация очилади  2 11:44Ҳакамликда навбатдаги можароми? Элёр Турсуновга ким нимани ваъда қилган?  21 10:52«Локомотив» яна бир легионер футболчи билан келишувга эришди  9 10:15«Қизилқум» футболчиси ОКМКга ўтди  0

Очиқликда гап кўп (ПФЛ тадбири ҳақида) Новости

Очиқликда гап кўп (ПФЛ тадбири ҳақида)

Кеча, 11 декабрь куни ПФЛ 2024 йилги мавсум якунларига бағишланган тадбир ташкил этди.

"Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида бўлиб ўтган тадбир уч қисмдан иборат бўлди. Тадбирнинг биринчи қисмида турли номинациялар бўйича йил давомида ўзини кўрсатганлар тақдирланди ва бу ҳақда сайтимиз орқали хабар бердик.

Тадбирнинг иккинчи қисми стадионларга бағишланди. Биласизки, футбол ўйинлари яхши бўлиши учун аввало яхши майдонлар керак. Келаси йил Суперлигада 16та клуб иштирок этишини ҳисобга олсак, яна майдон муаммоси кўтарилиши мумкин ва бунга тайёр туриш лозим.

ПФЛ тақдим этган маълумотга кўра, ҳозирги пайтда "Металлург", "Машъал", "Шўртан" ва "Пахтакор" стадионлари келаси йил Суперлига учрашувларини қабул қилишга тайёр эмас. Бу мавсум "Металлург" уй ўйинларини ОКМК спорт мажмуасида, "Пахтакор" эса "Жар" стадионида ўтказди. Табиийки бу ҳам Суперлиганинг томошабоплигига таъсир қилди. Чунки барибир мухлислар ўз майдонида бўлиб ўтадиган ўйинларга кўпроқ киради.




"Машъал" ва "Шўртан" Суперлигага чиққани билан агар ўз стадионидаги камчиликларни бартараф этмаса, бу икки жамоа ҳам бошқа стадион топишига тўғри келади. Бу ҳақда ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев алоҳида таъкидлади.

Бундан ташқари "Навбаҳор", "Насаф", "Сўғдиёна", "Нефтчи", "Қизилқум", "Бухоро" ва "Қўқон-1912" стадионларининг ҳозирги ҳолати ўртача кўринишда бўлиб, баъзи камчиликлар бартараф этилса, бемалол Суперлига ўйинларини қабул қила олади. Тошкент вилоятида жойлашган "Дўстлик", Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуаси, Термизда янги таъмирдан чиқарилган "Сурхон Арена" ҳамда "Динамо", "Андижон", "Бунёдкор" ва "Жар" стадионлари Суперлигани қабул қилишга тайёр эканлиги маълум қилинди.

Албатта, кўпчилик қатори биз ҳам ҳар қандай жамоа уй учрашувларини нейтрал майдонда эмас, балки ўз стадионида ўтказишини хоҳлаймиз. Чунки шу орқали мухлисларни жалб этиш осонлашади, томошабоплик ортади ва энг муҳими ТВ трансляция пайтида орқа кадр (яъни трибуна) бўш қолмайди. Лекин бунинг учун клублар ҳам ҳаракат қилиши керакки, ўз стадионида ўйин ўтказиш аввало клублар учун керак.

Тадбирнинг учинчи, айтиш мумкинки, энг қайноқ қисми ПФЛ раҳбарияти ва ОАВ ўртасидаги очиқ мулоқотга бағишланди. Икки соатдан зиёд давом этган мулоқот мобайнида йил якунларига бағишланган ҳисобот тингланди ва шу қаторда бир қатор саволларга жавоб олинди. ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев журналистлар томонидан берилган ҳар қандай саволга атрофлича жавоб бериб ўтди. Қуйида баъзи масалаларга тўхталиб ўтамиз.




1. Суперлигани 16та жамоага етказиш ўз навбатида Пролигага ҳам таъсир қилади. Чунки Пролигада кимлар ўйнайди деган савол юзага чиқади. Бу борада ПФЛ раҳбари катта эҳтимол билан янги мавсумда ҳам Пролига 8та жамоа иштирокида 4 даврали тизимда ўтказилишини маълум қилди.

2. Клублар сметасини ошкор қилиш. ПФЛнинг вазифаси мусобақалар ташкил қилиш, ўтказиш ҳамда шу орқали клублар ишини тартибга солиш. Лекин бу дегани барчасини ошкор қилса бўлади дегани эмас. Турли корхона, ташкилотлар бюджетини ошкор этиш билан шуғулланадиган бошқа ташкилотлар борки, бу борада уларга мурожаат қилингани маъқул.

3. U-21 асосий жамоадан бир кун олдин ўйнайдими ё бир кун кейинми? Бу аввало клубларнинг ўзига боғлиқ ва овозга қўйса ҳам бўлади. ПФЛ учун U-21 чемпионатини бир кун олдин ё кейин ўтказишнинг фарқи йўқ. Умуман олганда, бу алоҳида мавзу бўлиб, бунга кейинроқ батафсил тўхталамиз.

4. ПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси қарорларига аралашмайди. Тартиб-интизом қўмитаси ЎФА таркибида фаолият юритади ва фақат ЎФАга бўйсунади. Ўйинлар пайтида юз берадиган қизил карточкали ҳолат, баҳсли вазият, жанжал-тортишув ва бошқа масалалар юзасидан ПФЛ ишни Қўмитага оширади ва қарорни Қўмита қабул қилади. Натижада Қўмита қарори клубларга етказилади.

5. Келишилган ўйинлар масаласи. Афсуски, бундан тўлиқ қочиб бўлмаяпти. Бизда келишилган ўйинлар йўқ дейсизми? Кўпчилик бу ҳақда гап кетганда бор дейди. ПФЛ раҳбариятининг айтишича, 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган ЎФА Конгрессидан сўнг бу мавзу кўтарилади. Дарҳақиқат, Суперлиганинг айниқса охирги икки туридаги баъзи ҳолатлар кўплаб саволларни келтириб чиқаряпти.




Йил якунлари ва янги мавсум режаларига бағишланган очиқ мулоқотнинг очиқ тарзда ўтгани ва ҳар бир саволга жавоб олингани яхши бўлди. Аслида шундай бўлиши ҳам керак, чунки футболни алдаб бўлмайди. Тан олайлик, ҳозирги ПФЛ анча шаффоф ишлаяпти ва ўз қарорларини жамоатчилик билан баҳам кўра оляпти.

Футболда баъзан тўғри ишлайсиз, баъзан хато қиласиз, баъзан натижа келтирасиз, баъзан натижа сиздан юз ўгиради - бу спорт. Бу ерда кураш кетади. Лекин муҳими бу эмас. Муҳими - ҳамма нарса очиқликда бўлиши ва жамоат билан фикр алмашиб ишланишида. Бир киши ҳеч қачон футболни кўтариб бермайди, буни фақат жамоа бўлибгина амалга ошириш мумкин. Агар биз миллий футболимиз янада ривожланишини истасак, ҳар биримиз ўз ишимизга профессионал тарзда ёндашиб, барча билан очиқ бўлишимиз керак бўлади. Шундагина ўзимиз хоҳлаган мақсадга эришишимиз мумкин.





Х.Холиқов

Рейтинг: +5   

Комментарии

   
12 дек 18:21:08
Bu shunchaki o'yin
Ответ на комментарий пользователя Goal!!
Badal puli har yili ochiqlanayapti-ku, faqat klub bu alohida tashkilot, uni budjeti klubning siri, PFLni budjetini ochiqlash haqida gap ketmayapti-ku
2024 йил кайси клубни бюджети канча, канча бПФЛ бадалини тулади. ПФЛ буни нимага ишлатди, билсайиз айтингчи
   
12 дек 14:03:55
Али Умаров
сизларнинг савиядаринг супер лигга жаваб берадими Диербой деб савол берадиган журналист йок
   
12 дек 12:41:37
Farhod__bek1990
Diyor Imomxo'jayev zo'r ishlayabdi. Omad
   
12 дек 11:02:53
Bahodir
Ответ на комментарий пользователя Bu shunchaki o'yin
Жуда саёз. 1. Клублар бюджетини очиқлай оладиган ташкилотдан сўрамуш? До конца очик бўлда Диёр. 2.ПФЛ Бадал пули қанча? Қанчаси нимага ишлатилмоқда? Олдинлари Усмонов даврида бу айтиларди. Журналистлигинга борасанда гапни обқочиб Очиқ очиқлик деб аврама
Doʻstim 25 yillik futbol muxlisiman 1998 yildan Oʻzb chemoionatini kuzataman, Diyordek xarakat qilgan insonni koʻrmadim. Ishoning bu qozonda qovurulish osonmas, Diyor gʻururli inson. Tepadan qancha bosim boʻladi lekin maydonlarga qoʻyilgan talab projektorlar ancha oʻsdik tan olaylik. Byudjeti bizdan aaancha koʻp Eron chempionati oʻyinlarini kuzatib turaman maydonlar xolati va tele translatsya biznikidan battar. Diyor aytdi kecha (toʻliq koʻring) endigi navbat translyatsiya sifatiga dedi kuzataylik yaxshi gumonda boʻlaylik oʻzgaradi inshaAlloh. (Diyorni qarindoshi emasman)
   
12 дек 10:21:12
Rasul M
Ўзбекистон проффесионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев 2024 йил якунлари юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида Суперлигадаги шубҳали ўйинлар ва унинг иштирокчиларини аниқлаш ҳамда жазолаш ҳақида гапирди.

«Келишилган ўйинлар борасида мени ҳам шубҳаларим бор. ЎФАнинг 14 декабрдаги тадбирини ўтишини кутиб турибмиз.

Тўғриси, кимга шикоят киритишни ҳам билмай турибмиз. Лекин киритамиз. Ўшанда қайси ўйинлар ўрганиб чиқилишини эълон қиламиз.

Олдинлари спорт ўйинларида ҳам бу каби ишларга қўл урганларга жиноий жавобгарлик йўқ эди. Ҳозир энди бор. Буни қила олдик. Бу хабар Gazeta.uz ва Kun.uz да ҳам чиқди.

Мухлисни, сиз ва бизни алдаб, ноҳалол ишлаётганларнинг 1-2 нафари қўлга олиниб, қамалса роса хурсанд бўламан. Ундайлар қилмишига жавоб бериши керак.

Уларни тафтиш қилиш ПФЛнинг вазифаси эмас. Биз уни оча олмаймиз. Мени ҳам сизга ўхшаб шубҳалантирган ўйинлар бор. Ҳозир билмайман — инспекцияга киритиш керакми? Иложи бўлса, бошқа ташкилотга киритишга ҳаракат қиламиз. Бу нарсаларга биргаликда қарши курашишимиз керак.

Хурсанд бўлардим — баъзи жамоалар кейинги йилни минус очко билан бошласа, айримларини кўп нарсасини аниқласак ва тушириб юборсак.

Футбол жамоалардаги эски мактаб вакиллари кимлар эканлигини яхши биласиз. Ҳаммасига саволим бор. Сизларнинг ҳам уларга саволингиз бор. Ўшалар ўзгармагунча, бу нарсалар ўнгланиши қийин. Легионер ҳам олиб келади, майдонни қилмоқчи бўлмайди. Ўша «қуртлар» борлигини тан оламан. Бундайлар бутун дунёда бор. Уни буткул тозалашнинг имкони йўқ. Вазифамиз — буни максимал даражада назорат қилиб, қисқартириб туриш.

Ундай одамлар кетишини мен ҳам истайман. Кетибгина қолмай, яхшигина жазо олишини роса хоҳлардим.

«Твиттер»да ҳам ёздим: Охирги 2 тур ғурури бор жамоаларни кўрсатиб берди. Кимнинг ғурури борлигини ўзингиз ҳал қилиб олинг.

Менинг ҳам шубҳаларим бор. Бу иш шунчаки қолиб кетмайди», — дейди Диёр Имомхўжаев.
-1   
12 дек 17:43:57
Goal!!
Ответ на комментарий пользователя Bu shunchaki o'yin
Жуда саёз. 1. Клублар бюджетини очиқлай оладиган ташкилотдан сўрамуш? До конца очик бўлда Диёр. 2.ПФЛ Бадал пули қанча? Қанчаси нимага ишлатилмоқда? Олдинлари Усмонов даврида бу айтиларди. Журналистлигинга борасанда гапни обқочиб Очиқ очиқлик деб аврама
Badal puli har yili ochiqlanayapti-ku, faqat klub bu alohida tashkilot, uni budjeti klubning siri, PFLni budjetini ochiqlash haqida gap ketmayapti-ku
-1   
12 дек 11:39:58
Shahboz4
Клубларни босқичмас босқич хусусийлаштирвориш кк боқимада клублар футболимиз бир пасайиб ракета бўлиб ўсади
-1   
12 дек 11:14:30
Бахтиёр Ашуров
Диёр келгандан буён футболимизда ташкилий ишлар анча ўсди!
-1   
12 дек 10:52:46
Bu shunchaki o'yin
Жуда саёз. 1. Клублар бюджетини очиқлай оладиган ташкилотдан сўрамуш? До конца очик бўлда Диёр. 2.ПФЛ Бадал пули қанча? Қанчаси нимага ишлатилмоқда? Олдинлари Усмонов даврида бу айтиларди. Журналистлигинга борасанда гапни обқочиб Очиқ очиқлик деб аврама
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика