RU

Последние новости

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  24 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  45 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  8 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  17 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  6 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  5 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  4

Облак 9та сейв ижро этди ва "Атлетико"ни кейинги босқичга олиб чиқди. Адрианни эса антиқаҳрамон сифатида эслаб қолишади Новости

Облак 9та сейв ижро этди ва "Атлетико"ни кейинги босқичга олиб чиқди. Адрианни эса антиқаҳрамон сифатида эслаб қолишади

Ян Облак "Энфилд"да ёрқин ўйин кўрсатди - "Атлетико" словенияликсиз экстра-таймларга етиб бора олмаган бўларди.

- Облак 9та сейв ижро этди - бу жорий мавсум Чемпионлар лигасида дарвозабонлар қайд этган энг яхши натижа. 6та сейв жарима майдончаси ташқарисидан берилган зарбалардан сўнг ижро этилди. Шу билан бирга Ян "Атлетико"даги ўзининг рекордини такрорлади: 2017 йил "Сельта"га қарши баҳсда, 2016 йил "Бавария"га қарши ярим финалда дарвозабон шунча сейв ижро этган.


- Словениялик бутун ўйин давомида темпни тушурмади - "Ливерпуль" 120 дақиқа ичида дарвоза томон 34та зарба берди ва бир марта тўсинни нишонга олди.


- Бундан ташқари, Облак тўпга чиқишда бор-йўғи бир марта адашди (иккинчи бўлимда босим остида тўпни қўлидан чиқариб юборди), тўртта вазиятда эса максимал даражада ишончли ўйнади.


- Адрианда эса ҳаммаси қувонарли эмас - испаниялик биринчи бўлимда ўзини кўрсатмади, аммо иккинчи таймда тўпни рақибга топшириб, гол ўтказиб юбришига бир баҳя қолди. Ўша вазиятда дарвозабоннинг омади келди, кипер тўпга рақибидан олдинроқ етиб келди.


- Асосий воқеа эсктра таймда содир бўлди - "Ливерпуль" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган вақтда Адриан ўз жарима майдончаси олдида тўпни рақибга ташлаб берди. Бу унинг "Ливерпуль"даги биринчи "голли паси" эмас, тўртинчиси.


- Чемпионлар лигасида дарвозабонлар борасида "Ливерпуль"нинг омади келмаяпти: 2017/18 мавсумдан бошлаб киперлар тўртта қўпол хатога йўл қўйишди: 3таси Лорис Кариусдан, яна биттаси Адриан ҳисобида. Бошқа ҳеч бир жамоа дарвозабонлари бу вақт ичида бунча кўп хато қилишмаган.


- "Ливерпуль"нинг ягона ишончли дарвозабони - Алиссон. У жароҳат туфайли "Атлетико" билан ўйнамади.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика