RU

Последние новости

01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12

Обид Жўрабоев: “Ҳамжиҳатлик эвазига ғалаба қозонмоқдамиз” Новости

Обид Жўрабоев: “Ҳамжиҳатлик эвазига ғалаба қозонмоқдамиз”

Про-лиганинг 20-турида “Динамо” клуби Самарқандда “Олимпик” клубини қабул қилди.

Шиддатли ва қизиқарли кечган учрашувда майдон эгалари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг “Динамо”нинг тажрибали футболчиси Обид Жўрабоевнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- “Динамо” жамоавий ўйин эвазига ғалаба қозонди", - дея гап бошлади Жўрабоев. Бу ўйинда ғалаба қозонмасак, вазифамизни ўзимиз бирмунча қийинлаштириб олардик. Суперлигада иштирок этишни жуда истаймиз ва шу йўлда аҳиллик билан ҳаракат қилдик. Рақибни яхшилаб ўрганиб чиқдик, уларга қарши аввалги ўйинларда йўл қўйган хатоларимизни таҳлил қилдик. Ўйин давомида ҳарактер кўрсатдик. Энг муҳими, тажриба барибир ўз сўзини айтди. 

- Клубнинг муваффақиятли одимланишининг сири нимада?

- Самарқандда ҳамжиҳатлик ва аҳиллик биринчи ўринда туради. Бизнинг клубда молиявий ҳолат жуда катта бўлмаса-да, ички муҳит анча яхши. Таркибимиздаги йигитлар бир-бирларини ҳурмат қилади. Машғулотлар ва ўйин давомида ҳам айнан шу бирлашиб тўп тепишимиз самараси билан натижаларимиз яхшиланди. Бош мураббийимиз ҳам шу жиҳатимизга алоҳида тўхталиб ўтади. Яхши шароитлар яратилган, бундай вақтда натижани ижобий қилмасак, мухлисларимиз ва рахбарият олдида уятли ҳолатга тушиб қоламиз.

- Мазкур ғалабадан кейин Суперлигага йўлланма олиш вазифаси деярли бажарилдими?

- Дарҳақиқат, “Олимпик” устидан қозонилган ғалабадан кейин Суперлигага чиқиш имкониятимизни яхшилаб олдик.  Кейинги турда “Нефтчи”га қарши ўйнаймиз. Фарғонада қандай натижа кўрсатишимиздан қатъий назар, биз имкониятимизни яхшилаб олганмиз ва йўлланмага эга бўлиш имкониятимиз юқориланди деб ўйлайман. Бу билан жамоа бўшашиб кетмаслиги учун ўйнайди. Мухлисларимизни янада хурсанд қилиш учун сўнгги турларга қадар астойдил меҳнат қилмоқчимиз.  

- “Динамо” мавсум бошида кўп очколарни бой берди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Тўғри, мавсум бошида кўп очколарни йўқотдик. Чунки таркибимизнинг деярли 95 фоизи янгиланди. Янги келиб қўшилганларнинг муҳитга мослашиб кетиши, мураббийнинг тактик схемаларига тушиши учун маълум муддат керак бўлади. Чемпионат эса бунга қараб турмайди. Ўз майдонимизда ҳам керагидан ортиқ очколарни бой бердик. Кейинчалик босқичма-босқич ўйин услубимиз жойига тушди. Мавсумнинг муҳим палласига етиб келган вақтимизда, натижаларимиз ҳам яхшиланди, керакли бўлган очколар қўлга киритилмоқда. Асосийси, танлаган йўлимиз ўзини тўлиқ оқлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика