RU

Последние новости

22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  0 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  77 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  10 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  4 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  8 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  9 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11

Нойер нима сабабдан либосини рақибига беришни истамаганини айтди Новости

Нойер нима сабабдан либосини рақибига беришни истамаганини айтди

Кеча "Бавария" посбони Мануэль Нойер деярли бир йиллик танаффусдан кейин майдонга қайтди.

"Дармштадт"га қарши ўйиндан кейин мюнхенликлар сардори рақибларидаги ҳамкасби Марсель Шуэн билан либосини алмаштиришни истамади. Нойернинг сўнгги ўйини ўтган йилнинг декабрида бўлганди. Жаҳон чемпионатидан кейин посбон қишки таътилни ўтказишга жўнаб кетган ва у ерда тиззасидан жиддий жароҳат олиб, оёғидан операция қилинганди.

37 ёшли посбон майдонга қайтган ўйинида жамоаси билан йирик ғалабани қайд этди - 8:0. Учрашув якунланганидан кейин рақиб посбони Нойердан либосни алмаштиришни сўради. Бироқ у ушбу либоси ўзи учун ҳам сувенир бўлиб қолишини айтган.

"Майдонда кийган либосим ўзимда қолишини истадим. Унинг ўзи барчасини тўғри тушунди. Агарда бундай ҳолат навбатдаги ўйинда бўлса, муаммо яратмасдим. Одатда либосимни аямайман. Фақатгина шу сафар либосим ўзимда қолишини истадим", - деди Нойер "Kicker" нашрига.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика