RU

Последние новости

17:00Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:0 (матнли трансляция)  0 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" (матнли трансляция)  6 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  0 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  14 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

Нойер еттинчи голли узатмасини амалга оширди Новости

Нойер еттинчи голли узатмасини амалга оширди

"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер Чемпионлар лигасида "Бенфика"га қарши ўйинда (5:2) голли узатмани амалга оширди.

35 ёшли германиялик посбон 84-дақиқада ҳужумчи Роберт Левандовскига ассистентлик қилди. Полшалик форвард Мануэлнинг узоқ масофадан оширган узатмасидан сўнг жарима майдони чизиғи устида тўпни эгаллаб олди ва португалияликлар дарвозабони устидан ташлаб қўйди.

Бу германиялик дарвозабоннинг еттинчи ва УЕФА Чемпионлар лигасининг 122-ўйиндаги биринчи голли узатмаси ҳисобланади.

Бунгача охирги марта Нойер 2020 йилги Германия кубоги финалида "Байер"га қарши ўйинда (4:2) жамоадошига гол уришда ёрдам берган – у ўшанда ҳам Левандовскига ассистентлик қилган.

Мануэль 2006-2011 йиллар оралиғида яна бешта голли узатмани амалга оширди: тўрттаси Бундеслигада "Шальке" таркибида, биттаси Германия терма жамоаси сафида 2010 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финалида Англияга қарши ўйинда (4:1) содир бўлган.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика