RU

Последние новости

23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  0 23:25ЕЧЛ. "Ливерпуль" — "Атлетико" ва бошқа учрашувларнинг таркиби маълум  4 23:13ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси". Таркиблар аниқ!  2 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  20 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  32 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  8

Нима учун "Локомотив" 50 кундан сўнг майдонга тушди? Клублар манфаатини ўйлаётган ПФЛ тақвимни клублар учун тузяптими? Новости

Нима учун "Локомотив" 50 кундан сўнг майдонга тушди? Клублар манфаатини ўйлаётган ПФЛ тақвимни клублар учун тузяптими?

Кеча "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко Про лигадаги танаффус ва ПФЛ тузган тақвим ҳақида фикр билдириб ўтди. Мураббийнинг гапларида жон бор.

2 ой катта муддат

"Бундай мавзуни матбуот анжуманида гапиришим нотўғридир, лекин ПФЛ тақвимни ноқулай қилиб қўйган. ОКМК бита ўйин ўтказишга улгурди, биз эса икки ой деганда энди майдонга қайтдик. Катта танаффусдан сўнг яна оптимал ҳолатга қайтиш бироз қийин бўлди

Биласизки, футбол тилида ўйин тонуси деган нарса бор. 20 та ўртоқлик учрашуви ўтказинг, барибир расмий ўйиннинг ўрнини босмайди. Футболчида муносабат бошқача бўлади, натижа бош планга чиқади. 2 ой эса бу жуда катта муддат. Дейлик, Юрген Клопп Европада, хусусан, АПЛда ўйинлар кўплигидан, тақвим зичлигидан кўп бор эътироз билдиради. Лекин уларда барчаси аниқ режа асосида ишлайдики, мураббийлар режани шунга қараб тузади, жамоасининг жисмоний ҳолатини ўша даврга қараб тўғрилаб боради. Биз эртага нима бўлишини билмаймиз ва бошимиз қотган ҳолда ўтирамиз. 2 ой вақт давомида футболчининг жисмоний ҳолатини бир маромида ушлаб туриш қийин, машғулотлар орқали ишланган тақдирда ҳам", – деди мураббий.



Терма жамоа манфаатими?

"Локомотив"дан, умуман, Про лигадан терма жамоаларга катта миқдорда футболчи чақирилмайди ҳисоб. Демак, бу ерда ЎФАни бир четга суриб турамиз ва ҳамма гап ПФЛда қолмоқда. Умуман, биз терма жамоа манфаати деб, доим чемпионатга қарши чиқамиз ва бундан ҳали фойда кўрмаганмиз. Айрим эркатой мураббийларимиз керак бўлса, 1 ҳафта, 10 кун олдин футболчиларни йиғиб олишга одатланишган. Аслида жаҳон футболида мураббий ФИФА кунида ўзига ажратилган кундан фойдаланади ва белгиланган санага футболчини таклиф қилади. Нима улар терма жамоа манфаатини ўйламайдими ёки натижа керак эмасми? Мавзудан четга чиқмаймиз ва Про лигага қайтамиз. Бу ерда ПФЛ обдон ўйлаб режа қилиши керак. 

Тақвим 

"Локомотив" сўнгги маротаба 10 июнь куни расмий учрашувда майдонга тушган ва шундан кейин ёзги танаффусга ҳаммадан эрта чиқиб кетган. Худди шундай "Динамо" ҳам. Орада битта бўлса ҳам кубок учрашуви борки, мураббийлар лоақал шундан хурсанд бўлиб туришибди. Энди "темирйўлчилар" навбатдаги расмий учрашувини 19 август куни "Андижон-SGS"га қарши ўтказади. Кубок учрашувлари сабаб ўйинлар кўчирилган. 8 август куни ўтказиш керак дейилса, шу куни Шоҳруҳ Ишанов шогирдлари "Арал" билан ўйнайди. 


Клублар манфаатини ўйлаётган ПФЛ тақвимни клублар учун тузяптими?

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика