Нима? "Барселона" Фати билан шартномани 2030 йилга қадар узайтирмоқчи
26 мар 20:00
Новости
"Барселона" клуби Ансу Фати билан шартномани яна 3 йилга узайтирмоқчи. Футболчи клуб билан 2030 йилгача битим имзолаши мумкин. Гап шундаки, "Барселона" клуб бюджетини тежаш мақсадида шу ишга қўл урмоқчи. Фатининг ҳозирги кундаги маоши йилига 12 млн еврони ташкил қилади. Янги шартномага кўра, Ансунинг йиллик маоши 5.2 млн еврогача туширилади. Клуб шу орқали Фатига кетадиган умумий суммани ўзгаришсиз қолдирган ҳолда, бу пулларни унга йиллар давомида тўлайди. Бу йўл билан жамоа ёзги трансферлар ойнасигача бюджетни тежаб, молиявий фэйр-плейга яхшироқ амал қилиши мумкин. Фатини кўндириш учун эса клуб шартномага бонусларни қўшмоқчи.
Аввалроқ ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берганди. Самуэль Умтити 2022 йилда шартномасини 2026 йилгача узайтирган ва маоши туширилганди.
Похожие новости

Комментарии