RU

Последние новости

08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  0 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  0 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  2 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  13 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  6 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6

Никимбаев Championat.asia сайтининг мухлисига жавоб берди Новости

Никимбаев Championat.asia сайтининг мухлисига жавоб берди

Бугун, 15 июнь куни Алишер Никимбаев Равшан Эрматов ҳамда Звонимир Бобанларнинг фаолиятидаги ўзгариш ҳақида фикр билдирди.

Алишер Никимбаев: "Эрматов масъулияти ва қийинчиликларини тасаввур қиляпман"


Ушбу фикрлар сайтимизда эълон қилингандан сўнг, мазкур хабар остида "R. Marquez II" никли мухлисимиз Никимбаевга қуйидагича савол йўллаган:

"Алишер ака. Агар сиз фикрларни ўқисангиз (сиз уларни ўқийсиз), айтинчи, нега Ўзбекистон куз-баҳор тизимига ўтмайди. ОЧЛдаги барча рақибларимиз қишда ўйнашадику. Биз ҳам ғарб минтақасида ўйнаймиз".


Алишер Никимбаев ушбу фойдаланувчимизга шундай жавоб қайтарган:

"Бунга ЎФА ёки ПФЛ номидан жавоб бера олмайман, чунки саккиз йилдан бери Ўзбекистон футболи тизимида ишламайман, шу сабабли шахсий фикримни билдираман. Ўзбекистонга куз-баҳор тизимига ўтишдан фойда йўқ, чунки бизнинг иқлим шароитимиз Яқин Шарқникидан фарқ қилади. Бизда қиш фаслида футбол ўйнаб бўлмайди. Бироқ Яқин Шарқда айнан шу ойларда футбол ўйнаш учун жуда яхши об-ҳаво бўлади. Ва аксинча, биз июнь ва август ойларида футбол учрашувларини ўтказа оламиз, Яқин Шарқда эса ҳаво ҳарорати юқорилиги туфайли бунинг иложи йўқ.

Яна бир нарса. Тез орада ОФК Чемпионлар лигаси ҳам куз-баҳор тизимида ўтказилиши мумкин. Ўшанда Ўзбекистон клубларида устунлик бўлади, чунки турнир бошланаётганда жамоаларимиз яхши формага кириб олган бўлади".

Рейтинг: +79   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика