RU

Последние новости

10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  3 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  41 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0

Неймар сўнгги 6 йилда илк маротаба карнавални ўтказиб юборади. У хатто синглисининг туғилган кунига ҳам бормаса керак Новости

Неймар сўнгги 6 йилда илк маротаба карнавални ўтказиб юборади. У хатто синглисининг туғилган кунига ҳам бормаса керак

Рио-де-Жанейрода анъанавий Бразилия карнавали старт олди.

Бу сафар карнавалда Неймар иштирок этмайди. Бу саналарда футболчи дисквалификация ёки жароҳат олиб Бразилияга учиб кетишига ҳамма ўргани қолган эди. Аммо бу сафар ҳаммаси бошқача. Бразилиялик "Инстаграм"да эфирга чиқиб, ПСЖ мухлисларини тинчлантирди: "Катта мамнуният билан шуни айтмоқчиманки, бу йил Бразилиядаги карнавални ўтказиб юбораман. Бу сафар мунозаралар бўлмайди. Рахмат. Карнавални яхши ўтказинг!".


Неймар ғазабда

Ҳаммаси "Барселона"да бошланган: 2015 ва 2016 йилларда футболчи дисквалификация олиб, ватанига учиб кетган. Кейинги уч йилда жароҳат олди. Аммо бу сафар эмас.


Тез орада Париж клуби иккита муҳим баҳс ўтказади - "Лион"га қарши Франция Кубоги ярим финали ва Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида Дортмунднинг "Боруссия" клубига қарши баҳс. Биринчи ўйинда немис клуби (2:1) ғалабага эришди. Бу учрашувдан олдин Неймар соғлигидаги муаммолар туфайли 4та ўйинни ўтказиб юборди.

Бу вақт ичида у Германиядаги модалар кўргазмасида иштирок этди. Франция матбуотининг ёзишича, ПСЖ раҳбарияти бразилияликнинг бу ишидан норози бўлган экан. "Боруссия"га қарши учрашувдан сўнг Неймар ўз клубини очиқчасига танқид қилди: "Тўртта ўйинни ўтказиб юбориш қийин. Афсуски, бу менинг танловим эмас. Клуб ҳамда шифокорлар шунга қарор қилишди ва бу қарор менга ёқмади. Ушбу мавзуда кўплаб баҳс-мунозаралар бўлди, чунки мен майдонга тушишни истагандим. Ўзимни яхши ҳис қилаётган эдим, бироқ клуб қўрқди. Якунда энг кўп азият чеккан мен бўлдим. Клуб қарорини ҳурмат қиламан, аммо футболчи жабр-дийда бўлиши нотўғри".


Бу йил Неймар синглисининг туғилган куни "Боруссия"га қарши ЧЛ жавоб ўйинига тўғри келади ва бразилиялик уйига кета олмайди. Футболчи синглисининг туғилган кунини худди Бразилия карнавали каби 6 йилдан бери ўтказиб юбормаган эди, балки ғазаб шунга боғлиқдир.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика