Неймар “Барселона”га қайтмоқчи, аммо...
07 сен 2018 23:35
Новости
Неймар “Барселона”га қайтмоқчи, аммо...
ПСЖ ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Париж клубига ўтганидан афсусда.
Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, футболчи “Барселона”га қайтиш ниятида. Неймарга жамоада етакчиликни қўлга олиш учун Кавани ва Мбаппе билан рақобатлашиш ёқмаяпти.
Нашри маълумотига кўра, 26 ёшли бразилиялик футболчи Каталонияга қайтиш ниятида “Барселона” раҳбариятидаги танишлари билан алоқага чиқан. Шунингдек, у 2019 йилда “Реал”га ўтиши мумкинлигини ҳам инкор этмаяпти.
Ўз навбатида “Барселона” Неймарни ортга қайтаришни у қадар истаётгани йўқ. Кўк-анорранглилар раҳбариятининг фикрича, бразилиялик кетгач, жамоа таркиби кераклича кучайтирилди ва “Барса” футболчининг хизматларига муҳтож эмас.
Неймар 2017 йилнинг августида 222 миллион евро эвазига “Барселона”дан ПСЖга кўчиб ўтганди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии