Неймар "Барселона"га қайтишга яқин
18 июн 2019 12:35
Новости
Неймар "Барселона"га қайтишга яқин
Каталония клуби бразилиялик футболчи учун 100 миллион евро сарфламоқчи.
Битимга шунингдек Самуэль Умтити, Иван Ракитич ва Усмон Дембелелар ҳам қўшилиб қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Музокаралар давом этмоқда ва битим июль ойи бошларида якунланиши кўзда тутилмоқда.
Неймар якунланган мавсум ПСЖ сафида барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 13та ассистга эришган.
Футболчи "Сантос" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Неймар айнан 2009 йилдан 2013 йилгача "Сантос"да тўп сурганидан сўнг "Барселона" уни сотиб олган эди. Форвард 2017 йилдан ПСЖга рекорд (222 млн евро) маблағ эвазига кўчиб ўтган эди.
У 2010 йилдан бери Бразилия терма жамоаси футболчиси саналади.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии