RU

Последние новости

18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  1 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  2 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  55 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  22 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9

Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди" Новости

Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"

Собиқ футболчи Гари Невилл "Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слотнинг ишларини мақтади.

"Ливерпуль" ушбу мавсум АПЛ турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди — жамоа 33 та ўйиндан сўнг 79 очко тўплаган.

"У ажойиб меҳнат қилди. Мавсум бошида хатто "Ливерпуль" мухлисларининг кўпчилиги жамоа АПЛни ютади, деб ўйламаган.

Мен "Ливерпуль" АПЛни ютади деб айтган бирорта мутахассис, таҳлилчи, журналист ёки мухлисни эслай олмайман. Ҳамма "Манчестер Сити" ёки "Арсенал" ҳақида гапирарди.

Шунинг учун "Ливерпуль" ўзига хос ишни амалга оширди дея оламан. Бу мавсумда Арне Слотнинг мураббийлик фаолияти — биз кўрган энг яхши ишлардан бири.

Ва мен бу гапларни кимнинг ўрнида ишлаётганини ҳисобга олган ҳолда айтаяпман. У АПЛдаги энг буюк шахслардан бири, "Ливерпуль"нинг рамзи ва афсонаси бўлган Юрген Клоппнинг ўрнига келди.

Жамоага келиб, кийим алмаштириш хонасида ўз назоратини ўрнатиш ва обрў қозониш шундоқ ҳам осон иш эмас. Ҳа, балки у Юрген Клопп каби бўла олмагандир. Менимча шахсият, характер борасида Клоппга ўхшаши йўқ.

Слот бутун мавсум давомида шартномалар ҳақидаги суҳбатлардан яхши ўтди. Кейин эса улар жамоанинг энг муҳим икки футболчиси – Муҳаммад Салоҳ ва Виржил ван Дейк билан шартномани узайтирди.

Слот вазият улар истагандек кечмаётган пайтларда ҳам хотиржамлик ва жиддийликни сақлади", – деди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика