RU

Последние новости

23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  5 22:44ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  16 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  14 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  4 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  61 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  3

Нестеровга гол урган ҳужумчи ва бошқалар: ОКМКнинг бўлажак рақиби "Ал Сиб" ҳақида нималарни билиш керак? Новости

Нестеровга гол урган ҳужумчи ва бошқалар: ОКМКнинг бўлажак рақиби "Ал Сиб" ҳақида нималарни билиш керак?

Кеча Осиё футбол Конфедерацияси бошланаётган Осиё чемпионлар лигаси саралаш баҳслари жуфтликларини эълон қилди.

Унга кўра Олмалиқнинг ОКМК клубининг дастлабки рақби Ўмоннинг "Ал Сиб" клуби бўлади. 15 август куни ОКМК майдонида ўтадиган баҳс ғолиби 22 августда Қатарнинг "Ал Араби" клуби билан гуруҳ босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Хўш, "Ал Сиб" ҳақида нималарни билиш керак?

"Ал Сиб" 1972 йилда ташкил этилган ва ўз уй ўйинларини 14 минг томошабинга мўлжалланган шу номдаги стадионда ўтказиб келади. Икки марта мамлакат чемпиони, 4 карра Султон Қаббос кубоги, 2 карра Ўмон лига кубоги, 2 карра Ўмон Суперкубоги ва 1 марта ОФК кубоги соҳибига айланган.




Ўтган мавсум ўз чемпионатида учинчи ўринни олган клуб ОЧЛда иштирок этадиган Ўмоннинг ягона клуби ҳисобланади. "Ал Сиб" чемпионат орқали эмас ОФК кубогида ғолиб бўлгани учун ОЧЛга йўлланма олган. Ёдингизда бўлса Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ОФК кубогида ярим финалга қадар етиб борган ва Малайзиянинг "Куала Лумпур" клубига пенальтилар сериясида ютқазиб қўйганди. "Куала Лумпур" финалда айнан "Ал Сиб"га тўқнаш келган ва якунда 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди.

Клубнинг етакчилари икки ҳужумчи Абдулазиз Ал Муқбали ва Муҳсин Ал Ғассани ҳисобланади. 34 ёшли Муқбали Ўмон терма жамоаси собиқ юлдузларидан бири ҳисобланади. У 2011-2021 йиллар давомида терма жамоаси сафида 99та ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасига 34та гол урган. Гол уриш бўйича Муқбали терма жамоа тарихидаги учинчи энг яхши тўпурар ҳисобланади. Муқбали "Ал Сиб" сафида уч мавсумдан буён ўйнаб келмоқда ва ҳозиргача 79та ўйинда 39та гол урди.

26 ёшли Ал Ғассани эса икки мавсумдан буён "Ал Сиб" шарафини ҳимоя қилмоқда ва ҳозиргача 58та учрашувда 31та гол уришга муваффақ бўлди. Ал Ғассани 2019 йилги Осиё кубоги 1-турида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига гол ургани ҳам кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. У Ўмон терма жамоаси сафида 2017 йилдан буён 41та баҳсда майдонга тушди ва 8та тўп киритишга эришди.



"Ал Сиб"ни айни пайтда маҳаллий мутахассис Рашид Жобир бошқармоқда. 1964 йилда туғилган ушбу мураббий турли йилларда "Маскат", "Ал Сувайқ", "Дофар" каби клубларда ҳам ишлаган.

Ўмонда янги мавсум август ойининг иккинчи ярмидан старт олади. Яъни "Ал Сиб" 23 майдан буён расмий ўйин ўтказгани йўқ.


Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика