Нега тўп қўлга текканидан сўнг Испания дарвозаси томон пенальти белгиланмади?
06 июл 14:55
Новости
Нега тўп қўлга текканидан сўнг Испания дарвозаси томон пенальти белгиланмади?
Тўп Марк Кукурелья қўлига текканидан сўнг УЕФА тавсиясига кўра пенальти белгиланмади.
Испания ҳамда Германия ўртасидаги баҳснинг бош ҳаками Энтони Тэйлор Жамал Мусиала зарбасидан сўнг тўп Марк Кукурелья қўлига текканидан сўнг испанлар дарвозасига пенальти белгиламади.
"УЕФА тавсияларига кўра, бу ерда пенальти қўйиб бўлмайди, чунки Кукурельянинг қўли пастда эди ва тана ҳажмини нотабиий йўл билан кенгайтирмаяпти.
Евро олдидан УЕФА брифингида Марк Кукурельяникидек аниқ мисол кўрсатилган. Бундай вазият учун пенальти белгиланмаслиги айтилган.
Қўл танага яқин ва вертикал пастга қаратилган" - деди журналист Дэйл Жонсон.
Похожие новости
22:06
Ўйинни тугатмай, майдонни тарк этган Косово терма жамоасига УЕФА томонидан техник мағлубият ёзилди 4
Комментарии