RU

Последние новости

14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  0 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  3 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  6 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0

"Нефтчи"нинг натижалари шунчаки тасодиф эмас" — Шароф Муҳитдинов янги жамоаси ҳақида нималар деди? Новости

"Нефтчи"нинг натижалари шунчаки тасодиф эмас" — Шароф Муҳитдинов янги жамоаси ҳақида нималар деди?

"Нефтчи" жамоаси ёзги трансферлар ойнаси вақтида вақтида ярим ҳимоячи Шароф Муҳитдиновни қўшиб олганини эълон қилди.

Мавсумнинг дастлабки қисмини Эроннинг "Санат Нафт" клубида ўтказган футболчи эндиликда фарғоналиклар шарафини ҳимоя қилади. Янги жамоаси, таклиф ва форс ўлкасидаги фаолияти ҳақида Шароф Муҳитдиновнинг фикрларини тингладик. 

- Дастлаб Эрондаги фаолиятингизга тўхталиб ўтсангиз. Қандай таассуротлар қолди? Умуман, Эрон клублари бизнинг футболчиларга қанчалик мос?

- Эрондаги фаолиятим яхши ўтди, деб ўйлайман. Чунки олдимизга қўйилган вазифани бажардик. 

- У ерда узоқ вақт барқарор ўйнаб кетиш кўпроқ қайси омилларга боғлиқ?

- Биламизки, Эронда кўпроқ жисмонан ва кучга асосланган футбол ўйналади. Барқарор ўйнаб кетиш учун юқоридаги хислатлардан ташқари бироз вақт ҳам талаб этилади. 

- Эрон клуби фаолиятингиздаги тўғри қарор бўлдими? Кўнглингиз тўлдими?

- Албатта, кўнглим тўлди. Мураббийлар, раҳбарият ҳам қониқди, деб ўйлайман. Улар менга яна шартнома таклиф қилишди. 

- "Нефтчи" таклифининг ўзига жалб қилган асосий томони нимада бўлди? Қайси фактор клуб чорловини қабул қилишингизда устунлик берди?

- Қандай жамоага келганимни, масъулиятни тушуниб турибман. "Нефтчи" – тарихий жамоа. Клуб олдига қўйилган вазифани бажаришга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. 

- "Нефтчи"нинг биринчи даврадаги натижаларида кимнинг ҳиссаси кўпроқ бўлди?

- Бу натижалар шунчаки тасодиф эмас. Муваффақиятда барчанинг ҳиссаси бўлиши табиий. Мухлислар Фарғонада доим юқори ўринларни, ёрқин ғалабаларни кутишади. Уларсиз футбол қизиқ эмас. 

- Иккинчи даврада нима кутиш мумкин? "Насаф" билан совринли ўринларни эгаллагансиз, "Пахтакор" билан чемпионликни қўлга киритгансиз. "Нефтчи" билан мақсадлар қандай?

- Мақсад – фақат юқори ўринлар. Биринчи даврадан мураббийни кўнгли тўлган, деб ўйлайман. Эндиликда тайёргарликни пухта олиб боришимиз шарт. Иккинчи даврада ҳам стадионга келганларни ғалабалар билан хурсанд қила оламиз. 

- "Нефтчи"га келиб қўшилишингиз тез юз берди. Яна таклифлар бормиди?

- Бошқа таклифлар бор. Аммо кўнглим "Нефтчи"ни танлади. Худо хоҳласа, бу жамоа билан ҳам соврин ютишни истайман. Ўтиш тезда юз берганига келсак, трансфер ойнаси очилди ва биз келишувга эришдик. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика